Мадрид клуби 19 ёшли марокашлик футболчи "Алавес"га ўтгани ҳақида жамоатчиликка маълум қилди. Ҳимоя чизиғи футболчиси 4 йиллик меҳнат шартномасига имзо чекди.
Хабар қилинишича, трансфер суммаси 3 миллион еврони ташкил қилади.
Майдонда 35 ўйин, 1 та гол ва 4 та голли узатма – булар Энрикеснинг Мадрид клуби иккинчи жамоасидаги кўрсаткичлари.