Latest news

01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  2 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  10 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  74 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2

Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги "Андижон" — "Қўқон-1912" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ҳамма кўрди, 3:0 ҳисобидан кейин бир нима дейиш қийин, баҳона қидиргандек бўлиб қолишимиз мумкин. Иккита голни инобатга олмасак, бугун майдонда тенг жамоалар ўйнади. Кейинчалик бу таҳлилда ҳам кўринади. Гапириш жуда қийин, жуда ҳам оғир ҳисоб. Ютқазмаслигимиз керак деб ўйлаётгандим. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлим ҳам, лекин бу футбол. Рақибларнинг индвидиуал маҳорати эвазига дастлабки икки гол дарвозамига кириб кетди. Бугун бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Ўйин олдидан "Андижон" дарвозабонини кўргандик, термадаги ўйинлари орқали ҳам билардик. Бизда ҳам шундай дарвозабонимиз бўлишини истардик. У ғалабага жуда катта ҳисса қўшди. Чунки ҳисоб 0:0 ва 1:0 пайтида бизда яхши вазиятлар бўлганди. Дарвозабон ярим жамоа деб айтишади. "Андижон"нинг бошқа футболчилари ҳам яхши меҳнат қилишди. Лекин дарвозабонни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Бизнинг ҳимоя чизиғини яхши десак, ҳисоб тўғри келмаяпти. Бу ўйинни кўриб чиқиб, барчасига баҳо берамиз. Ҳозир аниқ гап гапириш жуда қийин.

- "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда тўлиқ 5 ҳимоячи бўлиб ўйнади.

- Рақиб ўйинини тахлил қилганимизда кўрдик, Абдуманнопов ва Абдуманнонов кенг ўйнайди. Уларнинг ОКМКга қарши ўйинини ҳам тахлил қилдик ва шунга мажбур эдик. Тўп бизда бўлиб турганида ҳимояда 3 киши қолди. Тўп рақибларда бўлганида биз "Андижон"нинг кенг ўйини ҳисобига шундай ўйнашга мажбур эдик. Шундай тайёргарлик кўргандик. 5 ҳимоячи бўлди дегани ютқазмасак бўлди дегани эмас. Барчаси таркибнинг ҳолатидан келиб чиқилди. Агарда ўйинни ўзгартира олганимизда тактикани ҳам ўзгартирардик. Ўша футболчилар шундай ўйнашда давом этишди, захирадан тушганлар ҳам. Барчасини ўрганиб чиқамиз.

- Биринчи ёки иккинчи голдан кейин 5 ҳимоячининг бирини олиб ташлаб, бир ҳужумчи тушириб, ҳужумга эътибор берса бўлмасмиди?

- Иккинчи голдан кейин, менинг тушунчам бўйича, агарда беш ҳимоячи бўлиб қолсак, қанот ҳимоячилари олдинроққа чиқади. Бу схемани қанот ҳужумчилари билан қўшиб тўрт ҳужумчига мосласа бўлади. Шу сабабли ўзгартириш қилмадик. Ютқазгандан кейин нотўғри қилдик деб ўйлашимиз мумкин. Ҳозир бу саволга жавоб бериш қийин.

- Иккинчи давра йирик мағлубият билан бошланди. Давралар оралиғидаги ўзгаришлардан кўнглингиз тўлдими?

- Уч янги футболчи асосий таркибда ўйнади. Гадоев, Даци ва Ҳайдаров. Ҳужумчиларимиз гол урмади. Ҳисоб барчасини айтяпти. Уларни мақташга ҳам ожизмиз. Гадоевнинг ўйини қовушмади. Унга ҳали вақт керак. У трансферлар ойнаси тугашига оз вақт қолганида жамоага келди. Лекин Даци ва Ҳайдаров гол урмаган бўлса-да, рақибга босим ўтказди. Гол ура олмадик, шу сабабли кўнглим тўлмади. Улар ҳам меҳнат қилишди, ёмон ўйнади деб бўлмайди.

Ишқибозлардан узр сўраймиз. Охиригача ўтириб, ютқазаётганимизда ҳам кетиб қолмагани учун мухлисларга катта раҳмат айтаман.



Rating: -5   

Comments

   
04 aug 10:55:56
Футболист 1
Мураббий кетиши керак.Натижани гапирмаса булади.Уйин кани уйииииииин?

   
04 aug 08:25:02
Odiljon
Magʻlubiyatdan.keyin.nima deganini.oziyam.bilgani.yoq.1taym.teng.oynadi.togʻri.lekin..futbol.2taymku..istifo.deb.qoy.baqoevga.oxshab
Baribir ishlayverasan
   
04 aug 06:24:25
Зинуp
Кетма кет унта уйинда ютказаям рахбарят кандай олиб юрибди бу мураббийни, бошка мураббий булганда эплолмадим деб кетиб юборарди шунча маглубятлардан кейин. Узи аник булиб колди пролигага биринчи давогар Кукон 1912.
   
04 aug 01:39:03
Kane 010 Kane 010
Reply to comment by Nodir Hamidov
Насаф Билан уйинда андижонди кучини курамиз
Юткизсаям зато бугун йирик хисобда ютди
   
04 aug 00:26:56
Nodir Hamidov
Насаф Билан уйинда андижонди кучини курамиз
   
04 aug 00:26:44
Nodir Hamidov
Насаф Билан уйинда андижонди кучини курамиз
   
04 aug 00:25:45
Nodir Hamidov
Розиман
   
04 aug 00:14:50
Habib
Dalbayob yutqqzgani yetmagandek, intervyuda ham sharmanda qiladi quqonliklarni,tuturiqsiz chichqoq
   
03 aug 22:59:46
Рома
Уйин тенг булди миш?Тентакхонадан справкаси борми бу мурабийни?
   
03 aug 22:31:49
Nagli Jurnalist
Bunaqangi saviyasi past qo’rqoq murabbiyni ko’rmaganman sabr tileman Qo’qonliklar
   
03 aug 22:28:01
BXZ BXZ
Ютказгандан кейин мард бу́либ Андижонни табриклаб хатолар устида ишлаймиз деб ку́йи иккита гол хисобга олмаганда эмиш ху́п учинчи голни нима килиш керак шунда хам маглубиятку . Ку́кон1912 мухлисларига сабр ва кейинги у́йинларда омад .
   
03 aug 22:13:52
Холмирзаев Комил
МУРАББИЙНИ ГАПИ. ХАММАСИ ЯХШИ ФАКАТ ЧУКЯПМИЗ ДЕГАНДЕК БУЛИБДИ
   
03 aug 22:13:01
M U F C
Qanaqib ikki golni hisobga olmaslik mumkin? Mach taqdirini gol hal qilmaydimi.
championat.asia
Яндекс.Метрика