Latest news

11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  2 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  20 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1

Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинга яхши тайёргарлик кўрган экан" News

Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинга яхши тайёргарлик кўрган экан"

Париж-2024 Олимпиадасига саралаш доирасида ўтказилган Ўзбекистон - Австралия (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи Тони Густавссон ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Мэрри Фавлер иштирок этишди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасига раҳмат айтаман. Терма жамоангиз бугун муносиб ўйин намойиш этди. Айниқса жамоангиз жуда яхши ҳимояланди. Менинг фикримча бугунги учрашувда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, бироқ ўзимиз яратган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.

- Бугунги ўйинга етиб келиш учун узоқ масофа босиб ўтдингизлар. Австралияда бўлиб ўтадиган ўйинда бугун майдонда ҳаракат қилган футболчиларга дам берасизми? Сабаби уларнинг жисмоний ҳолати бўйича муаммолар бўлиши мумкин.

- Яхши савол. Узоқ масофа ҳар доим қийинчиликлар туғдиради, аммо бизнинг кўпгина футболчиларимиз Европада ўйнашади. Австралияда бўлиб ўтадиган ўйинда мухлислар стадионни тўлдиришади ва бизни қўллаб қувватлаш туришига ишонаман.

- Икки учрашувдан иборат тўқнашувларда иштирок этиш қанчалик қийин?

- Бундай ўйинларда тажриба кўп нарсани ҳал қилади. Бугунги баҳсда биз дарвозамиздан гол ўтказмадик ва ушбу жиҳат бизга катта устунлик беради. Жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.

Мэрри Фавлер

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикларингиз?

- Ўзбекистон терма жамоаси бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўрган экан. Биринчи таймда гол ура олмадик ва шу сабабли бироз босим бор эди, аммо иккинчи бўлимда вазиятни тўғирлай олдик ва ғалаба қозондик.

- Бугун қорли об-ҳавода ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Биз ушбу шароитга кўникишга ҳаракат қилдик. Европа ва Австралияда асосан иссиқ ҳаво бўлади ва қорли об-ҳавода ўйнаш бироз ноодатий ҳолат.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика