Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"
09 jul 15:10
News


Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"
Жамоанинг мудофаа чизиғи вакили Авазбек Ўлмасалиев "Машъал" билан ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.
- Биринчи даврани жуда яхши бошладинглар, аммо кейин натижалар сусайди. Бунга асосий сабаб нимада деб ўйлайсиз?
- Ҳа, ростдан ҳам бу йил бошида яхши старт олдик Аммо ФИФА кунлари сабабли ўйинлардаги узилиш бизга таъсир қилди, деб ўйлайман. Танаффусдан қайтганимиздан кейин ўйинимиз аввалгидек чиқмади. Ритмни йўқотдик, жисмоний ва руҳий тайёргарликка ҳам таъсири бўлди.
- Умумий манзарада Суперлига сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бу йилги Суперлигада рақобат анча кучайганини барча кўриб турибди. Жамоаларнинг очколари жуда яқин — бу турнир жадвалида ҳам акс этган. Лекин ОКМК ўзига хос ўрни бор жамоа ва ҳозирги натижа бизга хос эмас. Худо хоҳласа, иккинчи даврада ўз ўрнимизни албатта қайтарамиз.
- ОКМК иккинчи даврада чемпионлик йўлида рақобатлаша оладими?
- Албатта! Биз ҳали ҳеч нарса тугади деб ўйлаганимиз йўқ. Олдимизда кўп ўйинлар бор, имкониятлар ҳам бор. ОКМК ҳар мавсумда охиригача курашади — бу йил ҳам шундай бўлади, деб ишонаман.
- Биринчи даврада қайси ҳужумчига қарши ўйнаш энг мураккаб бўлди?
- Ростини айтсам, ҳали бундай футболчи чиқмади!
Similar news

Comments