Latest news

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  13 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди News

Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди

Ўзбекистоннинг жаҳонга машҳур брендларидан бири бўлган Artel Суперлига титул ҳомийсига айланди.

Компания ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада уч йиллик келишувга эришди.

Келишув шартларига кўра Лига даромади йилдан-йилга ўсиб боради. Бунда Суперлига иштирокчи клублари сони 2025 йилдан бошлаб 16 тага етказилиши ҳамда ўйинлар сони 182 тадан 240 тагача кўпайиши кўзда тутилган.

Суперлига титул ҳомийлиги масаласида Лига умумий ҳисобда 5 та компания билан музокара олиб борди. Келишувнинг бир эмас, бир неча йиллик бўлиши ҳамда мазкур давр давомида Лига ишлаб топадиган даромад масаласи Лига кун тартибида турди. Музокаралар якунида Артел бренди билан ҳамкорлик қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Маълумот учун, сўнгги 5 йил давомида Суперлига титул ҳомийси сифатида ишлаб келган Coca-Cola Лига билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Аввалроқ компания Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айлангани ҳамда қатор ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга оширмоқчи экани ҳақида хабар бергандик.

Лига олдиндаги уч йиллик режаларни ўз ичига олган дастурга эга бўлиб, бу йўлда ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш муҳим аҳамият касб этади. Ишонамизки, Artel билан йўлга қўйилган ҳамкорлик мамлакат ички чемпионати учун хайрли бўлади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика