Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  20 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи News

"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи

"Борнмут" вингери Антуан Семеньо "Арсенал"нинг ёзги трансфер ойнаси учун мақсадлари рўйхатига кирди.

Унинг жисмонан бақувватлиги, кўпинча яккакурашларда ғалаба қозониши ва ҳужумдаги серқирралиги уни жорий мавсумдаги энг яхши футболчилардан бирига айлантирди. "Арсенал" Англия чемпионатида ҳам, Европада ҳам рақобатбардош бўлиш учун янги вариантларни қидирмоқда ва Семеньо бу лойиҳага жуда мос келади.

Лондон клубининг қизиқиши янгилик эмас, аммо сўнгги пайтларда "канонирлар"нинг ҳужумдаги муаммолари фонида бу нарса кучайди. Микель Артета ўз жамоасида ўйинларнинг боришини ўзгартира оладиган футболчиларни хоҳлайди ва Семеньо айнан шундай футболчи бўлиб, янада ривожланиши мумкин. Бироқ "Борнмут" кичик сумма эвазига ўз раҳбари билан хайрлашмоқчи эмас. Клуб уни 50 млн еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, вингер жорий мавсум "Борнмут" сафида барча турнирларда 40 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика