Latest news

19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  3 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  8 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  12 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  9

​АПЛ. Турнинг марказий учрашуви ҳақида қисқача News

​АПЛ. Турнинг марказий учрашуви ҳақида қисқача

​Бугун, АПЛ 22-турида "Тоттенхэм" - МЮ ўйинни бўлиб ўтади.

Жорий мавсумда жамоалар ўртасидаги дастлабки тўқнашувда "Тоттенхэм" Ҳарри Кейн ва Лукас Моуранинг дубли эвазига ғалаба қозонганди. Моуриньо кетганидан кейин клуб рулини ўз қўлига олган Оле-Гуннар Сульшер манкунианикларга ғалабали серияларни тақдим қилди. Бугунги ўйин норвегиялик мутахассис учун дастлабки жиддий имтиҳон ҳисобланади.

Бугунги учрашувда эътибор бериш керак бўлган футболчилар: Сон Хён Мин, Поль Погба, Ҳарри Кейн, Маркус Рэшфорд.

Билиб турганингиздек, ушбу ўйин Сон Хён Мин учун Осиё Кубоги олдидан "Тоттенхэм" сафидаги сўнгги учрашуви ҳисобланади. Баҳс якунланганидан кейин Сон Жанубий Корея терма жамоасига бориб қўшилади. Кореялик ҳужумчи охирги 6та учрашувда 4та гол урди ва ўзининг формаси чўққига чиққан паллада турибди. Погба ва Рэшфорд Моуриньо кетганидан сўнг ўйинларида ижобий ўзгариш кузатилди. Ҳарри Кейн АПЛ тўпурарлари баҳсида Обамеянг ва Салаҳ билан биргаликда пешқадамлик қилмоқда.

Жамоаларнинг сўнгги 8 учрашувида ҳисоб тенг - 4:4. "Тоттенхэм"нинг охирги 4 уй учрашувида "шпорлар" 3 марта зафар қучишган. Умумий ўзаро натижалар эса манкунианликлар томонида. 90 марта ғалаба, 48 дуранг ва 52 мағлубият тарози палласи МЮ томонига босаётганини кўрсатиб турибди.

Бугунги учрашувни Эрик Дайер ва Виктор Ваняма ўтказиб юборишади. Лукас Моура тиззасидан олган жароҳатидан юз фоиз тикланиб улгурмаган. "Манчестер Юнайтед" таркибида Пол Погба кичик жароҳатидан сўнг майдонга тушиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Эрик Байида дисквалификация ва Маркос Рохода ҳамон жароҳат.

Таҳминий таркиблар:

Тоттенхэм - Льорис, Трипьер, Санчез, Алдервейрелд, Роуз, Уинкс, Сиссоко, Эриксен, Алли, Сон, Кейн.
Манчестер Юнайтед - Де Хеа, Янг, Жонс, Линделёф, Шоу, Эррера, Матич, Лингард, Погба, Марсьял, Рэшфорд.


Таҳминий ҳисоб: "Тоттенхэм" 3:3 "Манчестер Юнайтед"

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика