Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  202 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  6 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

"Андижон" ҳимоячиси: "Чемпионатни уч очко билан бошлаш учун бор кучимизни сарфлаймиз" News

"Андижон" ҳимоячиси: "Чемпионатни уч очко билан бошлаш учун бор кучимизни сарфлаймиз"

Биласиз, "Андижон" клуби ҳам янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида қизғин равишда давом эттиряпти.

Жамоадаги барча футболчилар юқори кайфиятда машғулотларда қатнашишяпти. Жамоанинг иқтидорли футболчиларидан бири, ҳимоячи Абдулвоҳид Ғуломов клуб матбуот хизматига интервью берди.



- Ўйинларимиз ҳақида таассуротларим яхши. Аввало, "Селимбар"га қарши учрашув тўғрисида тўхталсам, биз ўйиндан аввал рақиб ҳақида маълумотга эга эмасдик. Шу сабабдан ҳам ўйин натижасига таъсир қилди, деб ўйлайман. Аммо ёмон ўйин намойиш этмадик. Вазиятлар ярата олдик, бироқ уларни голга айлантира олмадик ва дуранг билан тугади.

Иккинчи ўйинда Грузиянинг "Сабуртало" жамоаси билан ўйнадик. Биз кучли рақибга қарши майдонга тушдик. Гол урдик, лекин ғалабани сақлаб қола олмадик. Ўйлайманки, ҳозирги жараёнда натижанинг аҳамияти катта эмас. Асосийси, жамоа ўйинини шакллантириб, уни кучайтиришда. Биз шунга ҳаракат қиляпмиз.

Анталиядаги йиғинимиз аъло дажада ўтяпти. Тайёргарлигимиз жуда яхши ва аҳамиятли бўляпти. Ёқимли тарафи, кучли рақиблар билан ўйинлар ўтказяпмиз. Бу бизга албатта ижобий томондан асқатиши аниқ.

Суперлига қуръасига келсак, биринчи учрашувни сафарда ўтказадиган бўлдик. Барибир мавсум мобайнида ҳамма рақиблар билан ўйнаб чиқишимиз керак. Шу боисдан мен учун катта аҳамиятга эга эмас. Худо хоҳласа, мавсум давомида ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Албатта, чемпионатни уч очко билан бошлаш учун бор кучимизни сарфлаймиз ва мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз.

Жамоадаги барча йигитларнинг кайфияти аъло даражада. Хоҳиш ва иштиёқсиз ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бизда иштиёқ юқори даражада.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика