Latest news

10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  25 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  2 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  42 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0

Александр Хомяков: "Машъал" олдига Суперлигага чиқиш бош мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, биз курашамиз" News

Александр Хомяков: "Машъал" олдига Суперлигага чиқиш бош мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, биз курашамиз"

Про-Лига "А" 1-тури доирасидаги "Шердор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков ўйин борасида тўхталди.

- Чемпионат бошланишини узоқ кутдик. Таркибимизни кўриб турибсиз, ёшлардан иборат. Йигитлар кўрсатмаларни имкон қадар яхши бажаришди. Ўйин давомида икки томонда ҳам ғалабани илиб кетиш имкони бор эди. Бугун омад биз томонда бўлди дейиш мумкин. Охирги дақиқада ғалабани қўлга киритдик.


- "Машъал" ўтган мавсум ҳам Про-Лигани Самарқанддаги ғалаба билан бошлаганди. Айтингчи, Про-Лига "А" савияси қай даража ўзгарган?

- Бу саволга жавоб беришга эрта деб ўйлайман. Ҳа, "Сурхон" ва "Динамо"нинг Про-Лигада энди йўқлиги барибир савияга таъсир қилса керак. Аммо чемпионат энди бошланди, шундай экан Про-Лига-2019 савияси ошди ёки пасайди дейишга ҳали қийналаман. Келинг, яна камида 10 тур ўтказайлик, кейин бу борада жавоб бериш мумкин бўлади.


- ПФЛнинг йил бошидаги қарори "Машъал"га қандай таъсир қилди? Клуб олдига бу йил Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- "Машъал" жамоаси бу йилдан ўз стратегиясини ўзгартириб, асосий вазифа сифатида ёшларни тарбиялаб юқори савияга олиб чиқишни белгилаган. Жамоа таркиби тўлиқ янгиланди, ўтган йилги таркибдан 17 нафар футболчи жамоани тарк этди. Янги ёшларни янги даражага чиқаришни мақсад қилганмиз. "Машъал" олдига айнан Суперлигага чиқиш вазифаси шарт қилиб қўйилмаган бўлса-да, биласиз, Муборак клуби доим ҳар ўйинда ғалабани мақсад қилиши билан ҳам ном қозонган. Шундай экан, вақт кўрсатади балки барча ўйинларда энг кўп очко жамғариб, Суперлигага чиқармиз. Курашишимиз аниқ.


- "Машъал" таркибига назар ташлаб, фақатгина тажрибали Баҳодир Муртазоевни танидик. Ёш таркиб билан Суперлигага чиқишингизга ўзингиз ишонаяпсизми?

- Орзу қилишдан қўрқмаслик керак. Гоҳида орзулар амалга ошади. Ҳар ўйинда ғалаба қозона олсак, нега Суперлигага чиқмаслигимиз керак? Биз албатта ҳар ўйинда ғалаба учун интиламиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика