Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Александр Хомяков: "Бу ўйинда Суперлига ва Про лига ўртасидаги фарқ кўриниб қолди" News

Александр Хомяков: "Бу ўйинда Суперлига ва Про лига ўртасидаги фарқ кўриниб қолди"

Бугун бўлиб ўтган Суперлигага чиқиш плей-офф баҳсида "Машъал" имкониятни бой берди.

Муборакликлар Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилган ўтиш ўйинида "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб бориб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Ўйиндан кейин жамоа устози Александр Хомяковнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Натижадан жуда хафаман. Футболчилар ҳам хафа бўлиб ўтиришибди. Албатта, биз ҳам ғалаба қозонишни хоҳлагандик, лекин бунинг уддасидан чиқмадик. Кўп ҳолларда ўртача футбол намойиш этдик. Таркибда ўзгаришлар бўлди, баъзи сабабларга кўра кучли футболчиларни майдонга тушира олмадик. Қолаверса рақиб ҳам ўзимиз йўл қўйган хатолардан муносиб жазолади. Тўғрисини айтиш керак, биз рақиб олдида бирмунча кучсиз кўриндик.

- Ўтказиб юборилган голлар хусусида?
- Жарима зарбасидан гол ўтганимиз жамоа кайфиятига таъсир қилди. Иккинчи тайм бошида ўтказиб юборилган гол эса бизга янада қаттиқ зарба берди. Бунинг оқибатида учинчи тўпни ҳам ўтказдик. Шу ўринда "Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман.

- Сизнингча, "Сўғдиёна" нимаси билан кучлилик қилди?
- Аввало бу жамоанинг Суперлигада ўйнагани билиниб турди. Биз бу йил Про лигада ўйнаб бундай кучли рақибга тўқнаш келмагандик. Бутун мавсум давомида ҳеч қайси жамоа бизга бу қадар қаршилик кўрсата олмаганди. Шу боис бирданига футболчилардан кучли ўйинни талаб қилиш осон эмас. Қолаверса, тўрт кун ичида жамоани жиддий ўйинларга тайёрлаб бўлмайди.

- Кейинги режалар нималардан иборат?
- Ҳозир бу ҳақда бир нарса дея олмайман. Чунки кейинги йил қаерда ўйнашимизни билмайман. Ўзимга келадиган бўлсак, шартномам муддати тугаяпти ва клуб раҳбарияти билан гаплашиб олгач ҳаммаси ойдинлашади. Шунга қараб режа тузамиз.

- Шундай қилиб бу йилги мавсум ҳам тугади, матбуот орқали мухлисларга нималар дейишни хоҳлайсиз?
- Аввало Про лигадан Суперлигага чиқа олмаганимиздан хафаман. Қолаверса, палей-оффдан ҳам ўта олмадик. Бунинг учун "Машъал" мухлисларидан узр сўрайман. Муборакда аҳоли кўп эмас, шунга қарамай футболни севувчилар етарлича топилади. Албатта, биз ҳам ўз мухлисларимизга қувонч улашишни мақсад қилгандик, аммо буни уддалай олмадик.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика