"Йўқ, кийиниш хонасида Неймарнинг қайтиши ҳақида гаплашмаймиз. Буни клубдан ташқарида муҳокама қилишади. Неймар - ажойиб футболчи, дунёдаги энг яхшилардан бири, аммо у бошқа жамоага ўтишга қарор қилди, шу сабабли у қайтади деб ўйламайман. Ҳа, Неймар яхши дўст ва ажойиб инсон, аммо Марк Бартра ва Педро ҳам шундай. Уларнинг қайтиши ҳақида нега ҳеч ким гапирмаяпти" - дейди Альба.