Latest news

00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  0 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  1 23:15Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Черно Море" (онлайн ҳисоб)  20 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1 19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   1 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  29

"Ал Райан" бош мураббийи: "Эртага нима қилиш кераклигини жуда яхши биламиз" News

"Ал Райан" бош мураббийи: "Эртага нима қилиш кераклигини жуда яхши биламиз"

Эртага, 11 март куни ОЧЛ 2-тур доирасида "Ал Райан" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади.

Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди. Бунда дастлаб "Ал Райан"нинг янги бош мураббийи Жилсон Соуза ва ярим ҳимоячи Муҳаммад Алааэлдин саволларга жавоб қайтарди. 


- Ҳозирдан тахмин қилиш қийин эмас, ўйин жуда қийин кечади. Чунки биринчи турда мағлубиятга учрадик, шу боис жамоа олдида босим катта. Босимни йўққа чиқариш учун эса эртага ютишимиз шарт. Шунда бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият туғилиши мумкин, - дея фикр билдирди мезбонлар бош мураббийи. 


- Локомотив ҳақида нима дея оласиз? 

- "Локомотив" - кучли клуб. Мен бу жамоанинг аввалги иккита ўйинини кўриб шунга яраша хулоса чиқардим. Жамоа ўйинчилари тезкор ва прессингни яхши қўллашади. Лекин мени кўпроқ ўз жамоамнинг ҳолати қизиқтиряпти. Биз эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Ижобий натижа кўрсатиш учун бор имкониятни ишга соламиз. 


- Эртанги ўйин олдидан сизда босим борми, ҳар ҳолда бу илк расмий ўйинингиз бўлади. 

- Шуни айтишим керак, мен 9 йилдан бери "Ал Райан"да фаолият юритиб келяпман. Бунгача U-19, U-23 жамоаларини бошқардим. Энди бўлса раҳбарият менга асосий жамоани ишониб топширди. Мен раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Яна шуни айтишим мумкин, эртага нима ыилиш кераклигини жуда яхши биламиз.  


Футболчи фикри: - "Локомотив"га қарши биринчи марта майдонга тушамиз. Ўйлайманки, бу биз учун яхши якун топади. Жамоамиз ҳозир қийин вазиятда, чунки ўтган учрашувда "Ал Иттиҳод"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик. Энди вазиятдан чиқиб кетиш ҳақида ўйлаяпмиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика