Latest news

13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  0 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  46 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  9 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Мансур Саидов триосини яна бир жамоада кўрамизми? News

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Мансур Саидов триосини яна бир жамоада кўрамизми?

Ўз даврининг моҳир ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Мансур Саидов яна катта футболга қайтмоқда.

Нозим Муллаохунов бошқарувидаги "Раш-Милк" жамоаси бу йил ПРО-Лигада иштирок этишни мақсад қилган. Шунинг учун мураббийлар штаби таркибни маҳоратли футболчилар билан ҳам кучайтиришга харакат қилмоқда. 

Узоқ йиллар давомида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Мансур Саидовнинг фаолиятида сўнгги пайтларда сезиларли пасайиш бўлди дейиш мумкин. 36 ёшли футболчи ўтган мавсум ПРО-Лига "Б" гуруҳи дебютанти "Ифтихор" жамоасида кўриниш берганди. Бироқ чемпионатнинг дастлабки турларидан кейин Саидовни Олтиариқ жамоасида бошқа кўрмадик. Шундан сўнг кўпчилик Мансурни бутсаларини михга илишга қарор қилган бўлса керак деган хаёлга борганди. Лекин Мансур Саидов афтидан футбол ўйнашни давом эттирадиган кўринади. Сабаби унга Шаҳрихоннинг "Раш-Милк" жамоасидан чорлов бўлган. 

Шунингдек шаҳрихонликлар яна бир тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиевга ҳам таклиф билан чиққан. Агарда томонлар келишувга эришса, Холматов, Бердиев, Саидов триосини яна бир жамоада кўришимиз мумкин. Ишқибозлар яхши эслашса керак, ушбу трио ўз вақтида "Нефтчи" сафида ҳам асосий фигура сифатида ҳар қандай рақиб жамоага ташвиш туғидирган.  Аввал хабар берганимиздек, жамоа сафига бир неча кун олдин тажрибали Акмал Холматов келиб қўшилганди.   

Айни дамда Фарғонада ўтаётган "Ҳоким Кубоги" мусобақасида иштирок этаётган "Раш-Милк" жамоаси таркибида бугун Мансур Саидов билан Акмал Холматов майдонга тушди. "УзДонгЯнгКо" (Андижон) жамоасига қарши кечган учрашувда шаҳрихонликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 




Rating: +19   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика