Latest news

15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  1 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  2 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  13 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  3 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10

АГМК қишдаги трансфер бозорида фаол бўлади: Шорт-листда Рустам Ашурматов ва қатор футболчилар бор News

АГМК қишдаги трансфер бозорида фаол бўлади: Шорт-листда Рустам Ашурматов ва қатор футболчилар бор

Олмалиқнинг АГМК жамоаси қишки трансфер бозори вақтида ўз таркибини кескин кучайтириш режаларини тузиб чиққан.

Келаси мавсумда ОЧЛ саралаш босқичи орқали янги мавсумга киришадиган АГМК ўз олдига ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш вазифасини қўйган. Шу боисдан жамоа ўз таркибини кескин кучайтириш режаларини тузиб чиқмоқда. Айни пайтда жамоа сафига келиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати анча узун.

Клуб бир қатор кучли ижрочилар ва жорий мавсумда ўзини яхши тарафлама кўрсатаётган иқтидорли футболчиларга қизиқмоқда. АГМК шорт-листида тажрибали ва иқтидорли футболчилар кўпчиликни ташкил этмоқда.

Кеча сайтимизга ташриф буюрган "Extra TIME" лойиҳаси меҳмони бўлган Бахтиёр Ашурматов ҳам буни тасдиқлади.

Жамоа хусусан "Бунёдкор" ҳимоячилари Акром Комилов ва Рустам Ашурматовнинг хизматларига эҳтиёж сезмоқда. АГМК бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов жияни Рустам Ашурматовни АГМК сафига кўришни истаётганини яшириб ўтирмади. Шунингдек, қатор футболчилар билан оғзаки музокараларга киришилган. Аммо ҳозирча ҳеч бир футболчи билан келишувга эришилмаган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика