Клуб тақдим этган суратларда 21 ёшли ярим ҳимоячи янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборган.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсум стартидан олдин Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир"га ижара асосида ўтган эди.
Файзуллаев ЦСКАда ўтказган 2 мавсум давомида 72та баҳсда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 22та голли пас берди.