Latest news

18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  0 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  1 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  2 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  4 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  2 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  5 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  7 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5

23та ўйиндан сўнг "Пахтакор" яна ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди News

23та ўйиндан сўнг "Пахтакор" яна ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди

Кеча Суперлигада мавсумнинг ҳал қилувчи баҳсларидан бири ўтказилди.

Кўпчилик бу ўйинни чемпионликни ҳал қилувчи беллашув деди. Балки шундайдир, аммо Суперлига тугашига ҳали 6та тур бор. Шундай экан, ҳозирдан шошилмаган маъқул.

Аммо факт шуки, "Пахтакор" ўз майдонида "Локомотив"га ютқазиб қўйди. Кубок ўйинида "Пахтакор" "Локо"га умуман имконият қолдирмасдан 4:0 ҳисобида зафар қучганди. Лекин кечаги беллашувда мана шу шиддат кўринмади. "Локомотив" барибир чемпионат баҳсига бошқача муносабатда бўлди.

Кечаги ғалабадан сўнг "Локомотив" "Пахтакор"нинг ўз майдонида давом этган 23та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Ҳа, "Пахтакор" охирги марта ўз уйида 2017 йилги мавсумнинг 7-турида айнан "Локомотив"га ютқазиб қўйганди. Ўшанда Марат Бикмаевнинг дубли "темирйўлчилар"га 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

Шундан сўнг "Пахтакор" ўз майдонида 11та учрашув ўтказиб ҳаммасида ғалаба қозонган, бу йилги Суперлиганинг биринчи босқичида ҳам 11 бор майдонга тушиб 6та ғалаба ва 5 дуранг қайд этганди. Иккинчи босқичда жамоа ўз майдонида иккита учрашув ўтказди ва шундан бири мағлубият билан якунланди.

Шундай қилиб "Пахтакор"нинг ўз майдонида давом этиб келган 23та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига яна "Локомотив" барҳам берди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика