UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  0 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  12 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0

Ўзбекистон терма жамоаси Дубайга етиб борди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Дубайга етиб борди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Сурияга қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.

Терма жамоа Малайзияга БАА орқали учиб бориши ҳақида хабар бергандик. Бугун делегация Тошкентдан Дубайга учиб борди. Эртага вакилларимиз Куала-Лумпур томон парвоз қилишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 23 март куни Малайзияда Сурия термасига қарши баҳс олиб боради. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилган.

Дарвозабонлар:
Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Муроджон Зухуров (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжинг Гоан”, Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”),  Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчун Ятай”, Хитой),  Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Олег Зотеев (“Локомотив”).

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабаб”, БАА), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия), Саламат Қутибоев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Сепаҳон”, Эрон), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар).

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар).

Аввалроқ Ўзбекистон термасининг бўлажак рақиблари – Сурия ва Қатар ҳам таркибларини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турган бўлса, Қатар 4 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика