UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  4 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Осиё чемпионлар лигаси. Ўзбек клублари плей-офф босқичида қандай ўйнашган? Янгиликлар

Осиё чемпионлар лигаси. Ўзбек клублари плей-офф босқичида қандай ўйнашган?

Хабарингиз бор, эртага Қаршининг "Насаф" клуби 2017 йилги Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси плей-офф босқичида Баҳрайннинг "Ал Ҳидд" клубига қарши ўйнайди.

Ушбу баҳс ғолиби 7 февраль куни Саудия Арабистонида "Ал Фатеҳ" меҳмони бўлади. Ана ўша учрашув ғолиби ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичига йўл олади.

Биз ўқувчиларимизга Ўзбекистон клубларининг ўтган йилларда Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида қандай иштирок этишгани ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Мусобақа айнан Осиё чемпионлар лигаси деб атала бошланган 2002-2003 йилги мавсумда икки клубимиз плей-оффда ўйнаган. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби дастлаб Яманнинг "Ал Аҳли" клубини икки ўйин натижасига кўра 8:1 (6:0, 2:1) ҳисобида таслим қилган. Иккинчи саралаш босқичида Саркисян шогирдлари Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган Теҳроннинг "Истиқлол" клубига қарши тенгма-тенг ўйин ўтказишган. Фарғонада 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Нефтчи" сафарда 0:1 ҳисобида ютқазиб фақатгиина сафарда урилган гол қоидаси туфайлигина гуруҳ босқичидан четда қолганди.

Ўша йил Тошкентнинг "Пахтакор" клуби илк босқичда Қатарнинг "Ал Иттиҳод" клубини икки ўйин натижасига кўра 6:4 (3:4, 3:0) ҳисобида мағлуб этиб навбатдаги босқичга чиққанди. Ҳал қилувчи босқичда "шерлар" БААнинг "Ал Аҳли" клубини иккала учрашувда ҳам (3:2, 1:0) мағлуб этиб гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишганди.



Шундан сўнг узоқ вақт клубларимиз плей-оффда ўйнашмади. Фақат 2012 йилга келибгина Фарғонанинг "Нефтчи" клуби гуруҳга чиқиш учун саралашда қатнашди. Дубайнинг "Ал Шабаб" клубига қарши ўтган ўйинда Азизбек Ҳайдаров жамоадошлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб "Нефтчи"ни мусобақадан чиқариб юборишганди.

Бир йил ўтиб Тошкентнинг "Локомотив" клуби мусобақадаги дебютини айнан шу босқичда ўтказган. БААда "Ал Наср"га қарши ўтган учрашувда "темирйўлчилар" 2:3 ҳисобида аламли мағлубиятни қабул қилиб олишганди ҳамда ОЧЛ билан жуда тез хайрлашишганди.

2014 йил бир йўла икки клубимиз омадини плей-оффда синаган. Қатарда "Ал Жайиш" меҳмони бўлган Қаршининг "Насаф" клуби 1:5 ҳисобидаги йирик мағлубият билан ортга қайтган эди. "Локомотив" эса Тошкентда "Қувайт СК" клубини қабул қилиб 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйган ва кетма-кет иккинчи бор гуруҳ босқичига чиқиш имкониятидан фойдалана олмаган эди.



2015 йилги мавсумда "Бунёдкор" ОЧЛ плей-офф босқичида илк бор ўйин ўтказган. БААнинг "Ал Жазира" клубига қарши Тошкентда кечган баҳсда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб гуруҳ босқичи йўлланмасига эга чиқишганди.

Ўтган йил ҳам айнан "Бунёдкор" ушбу босқичда майдонга тушган. Бу сафар ҳам "қалдирғочлар"га омад кулиб боқди. Азиз Ҳайдаров бошчилигидаги "Ал Шабаб" Тошкентдан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганди.  

Юқоридаги ўйинлар тарихга айланиб бўлган. Қаршининг "Насаф" клуби плей-оффда бир марта ўйнаб йирик ҳисобда мағлуб бўлгани ҳам тарихда қолган. Бугун "аждарлар" ўзлари учун янги тарих яратишади. Бу тарих Рўзиқул Бердиев жамоаси учун ғалабали бошланишига умид қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика