UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  84 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Олий лига-2017 олдидан. Янги бош мураббийларда қанча вақт бўлди? Янгиликлар

Олий лига-2017 олдидан. Янги бош мураббийларда қанча вақт бўлди?

Айни пайтда олий лига клублари янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

2017 йилги олий лига баҳслари бошланишига роппа-роса 2 ҳафта муддат қолди. Яъни 14 кундан сўнг Ўзбекистонда янги мавсум расман старт олади.

Мавсумлар оралиғида олий лиганинг 5та клубида янги бош мураббий иш бошлади. Биз янги мураббийлар қачон иш бошлашганини эслаб уларда янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун қанча муддат бўлганини ҳисоблаб чиқдик.

"Олмалиқ"
Янги бош мураббий тайинланган сана:
15 декабрь 2016
Олий лига-2017даги биринчи ўйини санаси: 4 март 2017
Муддат: 79 кун

"Олмалиқ" раҳбарияти ўтган мавсумдаги омадсиз иштирок туфайли жамоани 9 йил бошқарган Игорь Шквирин билан хайрлашишга қарор қилди. Унинг ўрнига россиялик машҳур мураббий Виктор Кумиков бош мураббий этиб тайинланди. Кумиковда жамоани шакллантириш ва янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун деярли 80 кун вақт бўлди. Жамоа айни пайтда Туркияда иккинчи хорижий йиғинни ўтказмоқда.

"Олмалиқ" клуби расмий сайти Кумиковнинг тайинланишини қуйидагича эълон қилганди:

"Олмалиқ" футбол клубига вақтинча бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Ибрагим Юлдашев жамоа аъзоларига янги мураббийлар штабини таништирди. Шу пайтгача фаолият юритган жамоа мураббийлар штаби билан шартномалар узайтирилмайдиган бўлди.

Ибрагим Ҳайдарович бош ҳомий раҳбарияти томонидан россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков бош мураббий этиб тайинланганлигини эълон қилди. Шундан сўнг, бош мураббийга кўмаклашувчи штаб таништирилди. Шунингдек, жамоа бошлиғи лавозими бундан кейин спорт директорига ўзгартирилди. Бу лавозимда Мухтор Қурбонов фаолият олиб боради.



"Обод"
Янги бош мураббий тайинланган сана:
19 декабрь 2016
Олий лига-2017даги биринчи ўйини санаси: 4 март 2017
Муддат: 75 кун

Ўтган йил олий лигада жон сақлаб қолган "Обод" клуби раҳбарияти Жаъфар Ирисметовнинг ўрнига Рауф Инилеевни бош мураббий этиб тайинлашга қарор қилди. Рауф Талгатович ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси ва турли клубларда ишлаган. Инилеев 19 декабрь куни бош мураббий сифатида иш бошлаганди. Бироқ соғлиғи билан муаммолар туфайли Россияга бориб оёғини операция қилдирди. Шу боис айни пайтда "Обод"ни янги мавсумга ёшлар жамоаси устози Тигай ва Анвар Ғофуров тайёрлашмоқда.

"Обод" клуби расмий сайтида янги бош мураббийнинг тайинланиши ҳақидаги хабар қуйидагича кўриниш олганди:

Айтиш керак, "Обод" янги мавсумга янги бош мураббий билан тайёргарлик кўради. Тажрибали мутахассис, ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган, "Осиёнинг энг яхши мураббийи", дея тан олинган Рауф Инилеев жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Индиндан бошланадиган машғулотларни айнан Рауф Талгатович олиб боради.

Янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичи 21-28 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Шундан сўнг футболчилар қисқа муддатли танаффусга чиқади. Январь ойининг дастлабки кунларидан бошлаб тайёргарлик яна пойтахтимизда давом эттирилади.



"Бухоро"
Янги бош мураббий тайинланган сана:
26 январь 2017
Олий лига-2017даги биринчи ўйини санаси: 4 март 2017
Муддат: 37 кун

Ўтган йил олий лигада бронза медалини олишига бир баҳя қолган "Бухоро" клубида раҳбарият ўзгарди ва шу билан бирга олдинги мураббийлар ишдан кетишди. Маслаҳатчи мураббий Тачмурад Агамуродов ва бош мураббий Жамшид Саидовга жавоб берилди. Уларнинг ўрнига бухоролик собиқ футболчи Улуғбек Бақоев жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Ўтган йил "A" лицензиясига ўқиган Бақоев бу йилдан олий лигада бош мураббий бўлиб иш бошлайди. Мураббийликни энди бошлаётган Бақоевда "Бухоро"ни янги мавсумга тайёрлаш учун 37 кун вақт бўлади. Бунинг натижаси қандай бўлишини мавсум бошлангач кўриб оламиз.  

"Бухоро" расмий сайти шундай хабар берганди:

Жамшид Саидов ва Тачмурад Агамурадов клубни тарк этишди. Бугун клубнинг янги мураббийлар штаби тасдиқланди. «Бухоро» ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Улугбек Бақоев «Бухоро» бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси собиқ устози Вадим Карленович Абрамов ҳам «Бухоро»да ишлайди. Абрамов клубда маслаҳатчи мураббий сифатида иш олиб боради. Шуҳрат Файзиев катта мураббий, Нурилло Хабибов дарвозабонлар мураббийи этиб тайинланди.



"Шўртан"
Янги бош мураббий тайинланган сана:
2 февраль 2017
Олий лига-2017даги биринчи ўйини санаси: 4 март 2017
Муддат: 30 кун

Ўтган мавсумни 6та мағлубият билан бошлангач "Шўртан" раҳбарияти Ихтиёр Каримовни бош мураббий этиб тайинлаганди. Бу мураббий мавсумнинг қолган қисмида яхши натижаларга эришди ва "Шўртан" чемпионатни 9-ўринда якунлади. Бироқ 2017 йилги олий лига олдидан Ихтиёр Каримовнинг ўрнига бошқа бош мураббий келди. Ўтган йил бошланмасидан туриб "Шўртан"га келган ва тез орада "Навбаҳор"га кетиб қолган Александр Волков бу йил ниҳоят "Шўртан" билан мавсумни бошлайдиган бўлди. Ўз вақтида "Бунёдкор" клубини бошқарган мураббий Ғузор клубига янги мавсум бошланишига 30 кун қолганида келди.

"Александр Волков "Шўртан" бош мураббийига айланди. Ихтиёр Каримовда ПРО лицензияси йўқлиги учун шундай қарорга келдик. Энди Каримов техник директор лавозимида ишлайди. Мураббийлар штабига жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассисни олиб келмоқчимиз. Бу борада Микола Шевченконинг номзоди бизга маъқул келмоқда, - деганди ўшанда "Шўртан" ижрочи директори Шоди Намозов.  



"Динамо"
Янги бош мураббий тайинланган сана:
10 февраль 2017
Олий лига-2017даги биринчи ўйини санаси: 3 март 2017
Муддат: 21 кун

2016 йил биринчи лигада қатнашиб олий лигага қайтган "Динамо" клуби ҳозиргача янги бош мураббийга эга бўлган сўнгги жамоа бўлиб турибди. Самарқандликлар тажрибали Эдгар Гесснинг хизматларига эҳтиёж сезишди ва германиялик мураббий бош мураббий этиб тайинланди. Эдгар Яковлевичда "Динамо"ни 2017 йилги мавсумга тайёрлаш учун 21 кун вақт бўлади. Уч ҳафта муддат жуда оз, лекин раҳбарият мураббийга жамоани топширдими демак унга ишонади.

"Динамо" клуби расмий сайти бу борада шундай хабар берганди:

Ўтган йили соғлиғидаги муаммоларга қарамай, «Динамо» жамоасини Олий Лигага қайтарган жамоа бош менежери Илҳом Шариповнинг саломатлигини тиклаши ҳамда бош менежер сифатида шартномаси якунлангани боис, Олий Лигада клубни бошқариш катта масъулиятлигини инобатга олиб, «Динамо» клубига бош мураббий этиб тажрибали мутахассис Эдгар Гесс тайинланди.

Илҳом Шарипов эса соғлиғини тиклаш билан бирга клуб раҳбариятидаги фаолиятини давом эттиради. Учқун Қобилов ва Рафаэль Баласанянлар янги бош мураббийга ёрдам беришда давом этадилар.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика