UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  3 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  4 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  9 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  4 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  5 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1

Лушан бугун футбол ўйнамаган "Бунёдкор", югургиси келмай қолган футболчилар ва жамоага етишмаётган Қосимов ҳақида Янгиликлар

Лушан бугун футбол ўйнамаган "Бунёдкор", югургиси келмай қолган футболчилар ва жамоага етишмаётган Қосимов ҳақида

"Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан "Обод"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ашурматов, Шукуров каби терма жамоа даражасидаги футболчиларни кескин танқид остига олди.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Бугун майдонда фақат бир жамоа футбол ўйнади. Бу шубҳасиз "Обод". Иккинчи жамоа эса футболдан кейин тикланиш жараёнини ўтказди. Буни бошқача таърифлай олмайман. Жамоамизнинг етти нафар футболчисини кеча кўрдик. Шу боисдан ҳам биринчи таймда бошқача тактика асосида ўйнайдик. Биз 5-3-2 тактик схемасидан фойдаландик. Жамоамиз бу тактикада олдин ҳам ўйнаган. Биринчи бўлимнинг 37-дақиқасидан кейин тактикамизни бироз ўзгартирганимиздан кейин ўйинимиз яхши тарафга ўзгарди. Шундан сўнг футболга ўхшашроқ ўйнашни бошладик.

- "Обод" ғалабага лойиқ ўйнади. Шу фикрга қўшиласизми?
- Мен таблодаги ҳисобга қарайман ва шунга қўшиламан. Айтиб ўтганимдек, майдонда бугун бир жамоа футбол кўрсатди. Қолганини эса уйда ўтирадиган футбол мутахассислари муҳокама қилишни хуш кўришади.

- "Бунёдкор"нинг ўйини ҳаммасини кўрсатиб турибди. Жамоа ҳам, футболчилар ҳам аввалги натижалар билан яшашмоқда. Ҳозирги муваффақият учун эса ҳеч нарса қилишмаяпти. Масалан Чемиртан ва Мичич бугун пиёда юриш билан машғул бўлишди. Эсонқулов ҳам захирадан майдонга тушиб пиёда юриш билан банд бўлди. Тушунмайман, Эсонқулов ҳали ёш, унда азарт қани? Жўшқинлик қани? Яна кўплаб футболчилар шулар жумласидандир.
- Уларда ҳали ўтмишнинг ўзи йўқ. Бу футболчилар ҳозирги кунда ҳам муваффақиятга эришишгани йўқ. Уларда битта муаммо бор. Бу нарса 3 йилдан буён давом этиб келмоқда. Мен бу муаммони ҳар сафар кўтариб келганман. Жамоамиздан 7-9 нафар футболчи терма жамоага кетади ва қайтиб келганидан кейин, уларни бутунлай таниб бўлмайди. Қайтиб келишганида улар умуман бошқа инсонларга айланишади. Ҳозир ҳам кийиниш хонасида ушбу саволни ўртага ташладик. Бир қатор футболчилар негадир терма жамоадан таклиф олганидан кейин ўзларини катта футболчилардек тутишади. Менга тажрибами, интелектми, қаттиққўлликми етишмаяпти. Мен таёқни олиб уларни уришим керакми энди? Мен уларни отаси ҳам, онаси ҳам эмасман. Бу ишни қилмайман. Футболчиларни футбол ўйнашга мажбур этолмайман. Уларнинг ўзлари ушбу касбни танлашган. Мен энди шунчаки уларни асосий таркибдан олиб ташлайман. Бу ишни аввал ҳам футбол ўйнашни хоҳламай қолган футболчиларга нисбатан қўллагандим. Энди бу футболчилар билан ҳам шу ишни такрорлашимга тўғри келади шекилли. Ҳеч ким бу ишни қилмаслигимга ундай олмайди. Мен учун жамоада авторитетлар йўқ. Хоҳ у терма жамоа аъзоси бўлсин, хоҳ бошқа.
Мен бир нарсани тушунмайман, терма жамоага кетиб, у ерда ўзини кўрсатади ва клубга қайтиб келиб, футбол ўйнагиси келмай қолади ёки югургиси келмайди. Бундан футболчилар терма жамоа аъзосига айланиб бўлгач, ҳамма нарсага эришдим деб ўйлашадими, тушунмайман.
Мен имкон қадар футболчилар тараф бўлишга интиламан. Балки бу муаммо мураббийлар штаби ёки оиласида эмас. Мен куни кеча интернет тармоғида айланиб (интернетни яхши тушунмайман, камдан-кам фойдаланман), бир қатор мақолалар, роликларга кўзим тушди. Баъзи дангаса журналистлар Шомуродов, Ҳамдамов, Шукуров сингари ҳали эркак сифатида шаклланмаган 20 ёшли йигитлардан салкам жаҳон миқиёсидаги Мессини ясаб қўйишади. Бу энди муаммо. Улар бу нарсаларни тўғри қабул қила олишмайди. Бу руҳият билан боғлиқ. Улар ҳали бунга тайёр эмаслар. Ёш футболчилар мақтовларни тўғри қабул қилишни ўрганишлари лозим. Қаерда улар бунга муносиблар, қаерда эса йўқ. Ҳар ҳолда ўсмирин ёшда эмаслар, бироз бўлсада улғайишган. Бу балки мени ҳам айбимдир. Уларга кўп маротаба шу нарсаларни тушунтиришга, уларни миясига қўйишга ҳаракат қиляпман. Балки керагидан ортиқ эътибор уларга ёмон таъсир кўрсатаётгандир. Чунки мен бугун майдонда на Ашурматовни, на Шукуровни кўрдим. Ҳамдамов ниманидир кўрсатишга интилди. Шомуродовни тўғри тушунаман, уни бугун майдонга туширишни режалаштирмагандик. Чунки куни кеча тўлиқ ўйин ўтказганди. Акром Комилов ҳам терма жамоадан анча толиққан ҳолда қайтди.
Терма жамоадан қайтгач кўплаб футболчиларнинг ҳаёлида, мен ҳозир майдонда тушаман ва натижа кўрсатаман, деган фикр юради шекилли. Нима ҳам қилардик, шундай ҳолат руй бермоқда.
Бугун ёшлар жамоамизни майдонга туширишимиз мумкин эди. Улар мағлубиятга учрашганда ҳам, менимча, майдонда борларини бериб ҳаракат қилишарди. Бунга ишонаман. Афсуски бу ишни қилолмайман, чунки олдимизда чемпионат турибди ва 5 кундан кейин навбатдаги тур. Энди ўйиндан-ўйинга ушбу ҳолатдан чиқиб кетишга интиламиз.
Ҳалиги савол бўйича, ҳа, бугун "Обод" ғалабага лойиқ ўйнади. Майдонда фақат улар футбол ўйнашди. Бугун "Бунёдкор" майдонда йўқ эди. Агарда охирги 10-15 дақиқани инобатга олмаганда. Ўйинимиз ўхшамади.

- ПФЛ жамоаларга биринчи давра тақвимини 2 ой олдин жўнатади. Ўшанда 28 март куни терма жамоа ўйнашию, 2 кун ўтгач "Обод" билан учрашув бўлишини билардилар...
- Биласизми, бу ерда шундай ҳолатки, биз ЎФФга шу савол билан мурожаат қилганимизда, улар биз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишларингизга умид қилмагандик. Бу федерациянинг бизга берган жавоби эди. Майли, нима ҳам дердик.

- ОЧЛни қўя турайлик, 28 март куни терма жамоа ўйнаяпти. 30 март куни эса "Обод" - "Бунёдкор" учрашуви. Шу боисдан ҳам ўйинни бошқа кунга кўчиришни сўрамадингларми?
- Биз шундоқ ҳам "Насаф"га қарши ўйинни бошқа кунга кўчирдик. Чунки ўша куни ОЧЛда ўйнашимизга тўғи келиб қолганди. Бу учрашувни ҳам кўчирганимизда, қайси кунлари ўйнардик?
Мени фикрим шундайки, жамоамизнинг барча футболчилари, терма жамоа аъзоси бўлдими, бошқами ҳаммаси майдонга тушиб ўзларини кўрсатишлари, исботлашлари керак. Бу нарса айниқса асосий таркибга кира олмаётган футболчиларга тегишли. "Бунёдкор" жамоасидамисан, сени нечи ёшга кирганинг, нечинчи йилда туғилганинг муҳим эмас. Майдонга тушиб, ўзининг яхши спорт формада эканлигини кўрсатиши лозим. Биз футболчиларнинг чиройли кўзларига қараб таркибга жалб этмаймиз. Балки бошқа жамоаларда шундайдир, билмадим. Биз фақат муносибларни асосий таркибда ўйнатамиз.
Ўзини катта футболчи деб ҳисоблаётганлар яхшигина ўйлаб олишлари керак. Бизда таркиб ўзгариши мумкин. Буни инкор этмайман. Кимдир захира ўриндиғига ўтирадиган кўринади.

- Балки муаммо жамоада ҳақиқий етакчи йўқлигидадир...?
- Етакчи? Агарда мен майдонда ҳар учта тўп узатмадан кейин адашаверсанг, хатоларга йўл қўяверсанг, қандай қилиб етакчи бўласан? Етакчи бу майдонда деярли хато қилмайдиган, жамоани ўз ортидан эргаштира оладиган футболчи бўлади. Бизда бу каби футболчи йўқ! Адашмасам, буни учинчи йилдирки қайтаряпман. Бизда Миржалол Қосимов йўқ. Аввал Миржалол Қосимов бор эди. Энди эса Жепаров сингари футболчи ҳам йўқ. Жепаровни таклиф этиш керак? Йўқ, биз унинг маошини тўлай олмаймиз. Жепаровнинг ойлик маошини бизда бутун клуб олади. Жепаров? Нималар деяпсиз, бизда бутун жамоа унинг бир ойлик маошини олади. Агарда ярим ойлик бўлмаса... Жепаров бой инсон, у  ўзига шуни эп кўра олади. Чунки кучли футболчи. Буни у исботлаган ва пешона териси билан ишлаб топган.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика