UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  212 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

LIVE: #таслимбўлмасирож. 50 миллионллик маррани забт этдик! Янгиликлар

LIVE: #таслимбўлмасирож. 50 миллионллик маррани забт этдик!

Айнан шу сахифа орқали "Таслим бўлма, Сирож" акциясига оид хабарлар, кун давомида янгиланиб борилади.

СИРОЖИДДИН САЙФИЕВНИНГ

ҲИСОБ РАҚАМИ

Банк

Микрокредитбанк. Самарқанд вилояти, Булунғур тумани филиали

Х/r

23120000700000289555

МФО

00289

ИНН

200730226

Пластик рақами

8600 0504 6610 1484 (Тошматова Тамара, онаси)

НАҚД ПУЛ УЧУН ТОШКЕНТ

+99898 3639946

НАҚД ПУЛ САМАРҚАНД

+99893 3540558 (Сирожиддиннинг укаси, Фазлиддин)

Йиғилиши керак бўлган сумма

200 000 000 сўм

Йиғилган сумма

62 863 800 сўм

Қолган сумма

137 136 200 сўм

Халқаро пул ўтказмоқчи бўлганларга

+60 139961721 

телеграм рақамидан паспорт копияни юборамиз




17 апрель

"Нефтчи" мухлислар клубининг ашаддий ишқибозларига РЕСПЕКТ! Раҳмат сизларга!



15 апрель


- Секин - секин клублардан пуллар кела бошлади. Кутилаётган суммани 4/1 йиғиб бўлдик. Яна уч қисми қолди. Афсуски, ҳисоб рақамини беринг деганларнинг кўпи шунчаки томошабин. 1 ойда 1 гб интернетни тежаб шу пулни хайрия йўлида ишлатсангиз нур устига,  аъло нур бўлган бўлади!


11 апрель

-
Бугун "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувига келинглар ва Сирожиддин Сайфиевга ёрдам беринглар! Сиз олган чипта пулларининг барчаси хайри йўлида сарфланади! Баҳс соат 16:00да бошланади.

-
Яна бир муҳим хабар: Сирожиддин Сайфиевнинг аҳволи яхшиланмоқда. Демак уни қўллаб қувватлашда давом этамиз!


9 апрель

- "Биз бир жамоамиз! Футболчими, мураббий ёки ҳакам, барчамиз футболнинг бир оиласимиз", - дея Равшан Эрматов ҳакамлар номидан акцияда қатнашишларини билдириб ўтдилар.

- Абдурахмон Фозилов бошчилигидаги Ўзбекистон мухлислар клуби бугун ўзининг катта ёрдамини бериб кетди, раҳмат!

- "JFL Tashkent" болалар футбол клубининг очилиш маросимида иштирок этган "Обод" вакиллари акциямизда қатнашиб кетдилар.


8 апрель 


- Азиз Алижонов бошқарувидаги "Нефтчи" жамоасининг 2004 йилда таваллуд топган футболчилари ҳам акциямизга ўз улушларини қўшаяптилар.



- "Навбаҳор" мухлисларига қойил! 1 258 100 сўм миқдорида пул йиғишни уддасидан чиқдилар.



- Чет элдан пул юборишни мақсад қилганлар +60 139961721 телеграм рақамига хабар қолдирсалар, Сирожиддин Сайфиевнинг укасининг паспорт маълумотларини тақдим этамиз.


- "Бунёдкор" ҳам акцияда қатнашади. У ердан вакилимиз Элдор Шомуродов.

 
- Олий лиганинг 5-турида клубларимиз Сайфиевни қўллаб қувватлашди.



"Нефтчи"



"Қўқон-1912" ва "Динамо" ўзаро ўйиндан олдин


7 апрель.
- "Навбаҳор" жамоаси аъзолари "Таслим бўлма, Сирож" акциясида қатнашиб Сирожиддин Сайфиевга ёрдам беришларини маълум қилишганди. "Машъал"га қарши учрашувдан олдин мухлисларимиз ҳам акцияда иштирок этаётганликларини ўйингоҳ атрофида ўрнатилган учта ҳайрия қутиси орқали маълум қилишди.





- Қатарнинг "Ал Жайиш" клубида ўйнаётган Сардор Рашидов ҳам акцияга қўшилди



-
Ўзбекистон мухлислар клуби сардори Абдураҳмон Фозилов ҳам акцияга қўшилди



- Қирғизистон чемпионатида фаолиятини давом эттираётган Алишер Азизов ва бир муддат "Пахтакор" сафида ҳаракат қилган Анатолий Власичев ҳам акциямизга қўшилдилар. Бу икки футболчининг кейинги фаолиятларига омад тилаймиз! 

6 апрель.

- Азиз Тўхтабоев: “Биз сен билан, Сирожиддин”

- Самарқандлик футболчилар, бугунда хорижда тўп тепаётган Баҳодир Насимов ва Дилшод Шарофетдиновлар ҳам акцияда иштирок этадилар.


- Бу ҳақда бугун эшитдик дея бир кунда икки нафар футболчимиз алоқага чиқдилар. Булар, Санжар Турсунов ва Одил Аҳмедов! Тезлашаяпмиз азизлар!

- Малайзиядан Лутфилло Тўраев ҳам акцияга қўшилганлигини эълон қилди!


Европа методикаси асосида фаолият бошлаган "JFL Tashkent" жамоаси 9 апрель куни ўзининг расмий очилиш маросимини ўтказади. Шу куни Варрак шоу бўлиб ўтади. 9 апрель куни йиғиладиган барча пуллар Сирожиддин Сайфиевга бериладиган бўлди. Унда Германиянинг "JFL" жамоаси ҳам иштирок этади.


- Олий лиганинг қуйидаги жамоалари - "Локомотив", "Насаф", "Динамо", "Қўқон-1912", "Навбаҳор", "Бухоро", "Обод", "Пахтакор", "Металлург", "Қизилқум", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Олмалиқ" акцияда қатнашадиган бўлдилар! РАХМАТИШЕ!

- 6 апрель куни 3 миллион сўм миқдорида пул йиғдик. 197 000 000 сўм қолди! 

- "Металлург" жамоаси аъзолари ҳам акцияга қўшилдилар. Ҳикмат Хошимов сардорлигидаги клуб пул йиғишни бошлаб юборди.

- Бугун "Навбаҳор" номидан Дилшод Жабборов телефон қилди. "Навбаҳор" акцияга қўшилди. Футболчи, Сирожиддин учун жамоа дуода эканлигини айтиб ўтди.

- Сирожиддинни "Динамо"даги қарзи борасида бугун ПФЛга мурожаат қилдик. Боришимиздан 1 соат аввал Фарҳод Магометовнинг ўзи бу борада клубга мурожаат қилган ва футболчисининг олдидаги қарздорликни тезлик билан ёпиш кераклигини айтиб ўтган. Бу иши учун у кишига раҳмат айтдик ва 6-тур куни бўлиб ўтадиган "Динамо" - "Бухоро" учрашувида ПФЛ билан ҳамкорликда акцияга оид тадбир қилиш борасида келишиб олдик. Ундан ташқари олий лиганинг яна бир қатор клублари акцияда қатнашиши бурчи эканлиги айтиб ўтилди. Сал туриб Сайфиевнинг онасининг пластик рақамини эълон қиламиз.

6 апрель.

- Акциядан хабар топган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳам унга ўйлаб ўтирмай қўшиладиган бўлди. Фарғона шаҳридаги элчимиз собиқ футболчи Баҳром Ҳайдаров.  "Сирож мени укам, ишонаман, фарзандларининг қувончини бирга кўрамиз. Оллоҳдан унга узоқ умр сўрайман", - дейди Баҳром Ҳайдаров.


5 апрель.

- "Қўқон-1912" клуби ҳам Сирожиддин Сайфиевга ёрдам бериш акциясида иштирок этадиган бўлди. Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Динамо" учрашувида футболчини қўллаб-қувватловчи акция бўлиб ўтади. Барчани 7 апрель куни Қўқондаги "Марказий" стадионга чорлаб қоламиз. Қўқондаги элчимиз Акрамжон Мамадалиев.

- Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ҳам акцияга қўшилди. Жиззахдаги элчимиз Даврон Файзиев.


aleziya.com сайти 1 ойлик даромадини Сирожиддин учун аташини такидлаб ўтди.

- Жаъфар Ирисметовнинг таклифи билан "Обод" жамоаси ҳам акцияда иштирок этадиган бўлди.


"Олмалиқ" жамоаси ҳам акцияга қўшилишини маълум қилди. Акцияни у ердаги элчимиз Камолиддин Мурзоев. Футболчилар қўлларидан келган ёрдамни беришларини маълум қилдилар.

4 апрель.

- Қатардан хабар. Санжар Шоаҳмедов ва Темурхўжа Аюдухолиқов акциямизда қатнашадилар. Респектише! Биз футболчимиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак, дейди Санжар!


- Акмал Шораҳмедов "Насаф" элчиси сифатида лойиҳада иштирок этади. 

- "Динамо" сафида бирга тўп тепкан Жаъфар Ирисметов ва Зайниддин Тожиев у жароҳат олиб ётган пайти ҳам ёлғизлатиб қўймаган эдилар. Бошланган акцияда ҳам улар фаол бўлишларини айтдилар ва қўлдан келган барча ёрдамларини аямайдилар.

- "Динамо"да Сайфиевга устозлик қилган Азамат Абдураимов алоқага чиқиб, фахрийлар ўртасида тадбир ўтказиш таклифи билан чиқди. 

- Бахтиёр Ашурматов "Бухоро" номидан алоқага чиқди ва "Динамо" - "Бухоро" ўйинида бўлиб ўтадиган акцияда муносиб иштирок этишлигини айтиб ўтдилар. "Бухоро"даги элчимиз Бахтиёр Ашурматов.



- "Локомотив" клуби биринчилардан бўлиб акцияда иштирок этишларини маълум қилдилар ва уни ўзларининг сайтларида юқоридаги сурат билан ифодаладилар. Темур Кападзе сардорлигидаги клуб аллақачон пул йиғишни бошлаб юборди. "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан тушадиган барча пуллар футболчига ўтказиб бериладиган бўлди. Шунинг учун Тошкентда истиқомат қилаётган футболга бефарқ бўлмаган мухлисларни "ЛОКОМОТИВ" - "ИСТИҚЛОЛ" учрашувига таклиф этамиз! Бу ҳақда клуб директори ўринбосари Тўлабек Акрамов сайтимизга маълум қилди.




Рейтинг: +180   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика