UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  16 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

"JFL Tashkent" Испания ва германиялик мураббийлар билан музокарага киришди Янгиликлар

"JFL Tashkent" Испания ва германиялик мураббийлар билан музокарага киришди

Германия методикаси асосида Тошкентда фаолият бошлаган "JFL Tashkent" жамоасига европалик мутахассислар келадилар.

Агар ҳужжатли ишлар ижобий ҳал қилинса, апрель ойининг ўртасида 2 ҳафта муддатга "JFL-Schlotheim" академиясининг 2001-2002 йилларда таваллуд топган жамоаси Тошкентга ташриф буюради. 


Германиялик мутахассислар Ўзбекистонга келишга тайёрлар

Сафар давомида немислар "Best Sport Media" томонидан 8та жамоа иштирокида ўтказилинадиган кубокда иштирок этадилар. Жамоа мураббийлар штаби ва академия эса "JFL-Tashkent" футболчилари билан 10 кун давомида машғулот олиб борадилар.

Бугунгача "JFL-Tashkent"нинг 3-6 ёшдаги дастури иш бошлади ва керакли болалар аллақачон йиғиб бўлинди. Ҳозир янги гуруҳ учун рўйхатга олиш бошланди.

Лойиҳанинг 2007-08 ва 2009-10 йилларда таваллуд топган футболчиларига қабул давом этаяпти.

Режага кўра, апрель ойининг сўнгги 10 кунлигида, "Реал Мадрид" клубининг Хитойдаги академиясида фаолият олиб борган, "Атлетико" (Мадрид) клубининг селекционер мураббийи Зунига Мартиарена ҳам "JFL Tashkent" машғулотларида иштирок этади. Кико лақаби билан 80-йилларда машҳур бўлган футболчи, "Реал Сосьедад" жамоасининг гуллаган йилларида жамоа шарафини ҳимоя қилиб, мамлакат кубоги ва супер кубогини қўлга киритган.

Сиз ҳам фарзандингизни "JFL Tashkent"га бериш имкониятига эгасиз!

Маълумот учун телефон: +99894 639-4699


Кико Зунига ва Флорентино Перес

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика