UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга мағлуб бўлиб финалга чиқа олмади  45 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  0 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  386 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  16 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

Диего Марадона: “Инфантино билан Мессининг дисқвалификацияси бўйича гаплашмоқчиман” Янгиликлар

Диего Марадона: “Инфантино билан Мессининг дисқвалификацияси бўйича гаплашмоқчиман”

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Лионел Мессининг 4 та учрашувга четлатилиши борасида ўз фикрларини билдирди.

“Мессига жуда қаттиқ жазо қўлланилди. Америка футболида одатда қўл билан гапирилади. Месси ва қанот ҳаками ўртасида нималар бўлганлиги кўриниб турганди.

Мессининг Боливияга қарши баҳсда майдонга тушмаганлиги терма жамоа мағлубиятининг асосий сабабларидан бири бўлди. Бу худди Португалия термасидан Роналдунинг четлатишдек гап.

Бу борада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан гаплашмоқчиман. Чунки бу футболчи учун жуда оғир жазо.

Мен бир неча бор Мессига қўнғироқ қилдим, аммо жавоб ололмадим. Лео яхши йигит. У ҳар қандай тўсиқларга қарамай, машғулотларда ишлашда давом этмоқда”, дея Марадона сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com нашри.

29 ёшли “Барселона” ҳужумчиси Чилига (1:0) қарши кечган баҳсда қанот ҳакамини ҳақорат қилди. 4 та ўйиндан четлатилишдан ташқари у 9350 евро жарима ҳам тўлайдиган бўлди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика