UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  61 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0

"Бунёдкор"нинг бугунги рақиби ҳақида нималар биламиз? Янгиликлар

"Бунёдкор"нинг бугунги рақиби ҳақида нималар биламиз?

Қалдирғочлар 1-турни Саудия Арабистонининг бошқа бир жамоаси Жидданинг Ал Аҳли клубига қарши ўтказишади.

Ушбу жамоа таркибида маҳоратли футболчилар сони кўпчиликни ташкил қилади. Шу сабабли учрашув вакилларимиз учун осон кечмаслигини тахмин қила оламиз.

АЛ АҲЛИ ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
қирол клуби
Ташкил топган вақти: 1937 йил
Стадиони: Қирол Абдуллоҳ спортс сити, 62 минг мухлисга мўлжалланган
Раҳбари: Аҳмад Марзуқи
Бош мураббийи: Кристиан Гросс (Швейцария)
Совринлари: Саудия чемпиони (1978, 1984, 2016), Валиаҳд Шаҳзода Кубоги соҳиби (1957, 1970, 1998, 2002, 2007, 2015), Қирол Кубоги ғолиби (1962, 1965, 1969, 1970, 1971, 1972, 1977, 1978, 1979, 1983, 2011, 2012, 2016), Федерация Кубоги ғолиби (2001, 2002, 2007, 2012, 2013), Саудия Суперкубоги соҳиби (2016).


Ал Аҳли Саудиядаги дастлабки ва катта тарихга эга жамоалардан бири ҳисобланади. 1984 йилдан буён ички чемпионатда ғалаба қозона олмаётган бўлишига қарамай, мамлакатнинг етакчи клубларидан бири бўлиб турибди. Ҳозирда Аҳли турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб, пешқадам Ал Ҳилолдан ортда қолмоқда.
2012 йил жамоа ОЧЛда финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб қўйганди. Кейинчалик эса негадир жиддаликлар эътиборларини асосан ички мусобақаларга қаратишни лозим топишди. Бу самара бериб, улар қатор совринларга эга чиқишди. Энди Чемпионлар лигасида юриш навбати ҳам етиб келган.

Жидда шаҳрида янги қурилган Қирол Абдуллоҳ спортс сити стадиони ишга туширилгач, Аҳлининг уй ўйинларини стадиондан кузатиб борадиган мухлислар сони кескин ортди. Айни пайтда ўртача 24344 нафар мухлис ҳар бир уй беллашувига ташриф буюрмоқда.

Бош мураббий лавозимида швейцариялик Кристиан Гросс ишлаб келмоқда. У Базелдаги узоқ муддатли фаолияти билан кўпчиликка яхши таниш. Жамоа билан бирга ЕЧЛда эсда қоларли ғалабаларни нишонлаган. Гросс бошчилигида Базель катта ўсишга эришди. У Ал Аҳлида 2014 йилдан бери ишлаб келяпти. Орада уч ойча жамоани португалиялик мутахассис бошқарди, аммо кейинроқ клуб раҳбарияти Гроссни қайтаришни лозим топди.

Кристиан ГРОСС
Туғилган санаси:
14.08.1954
Туғилган жойи: Цюрих, Швейцария
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 19731975 Грасхопперс, 1975-1978 Лозанна, 1978-1980 Ксамакс, 1980-1982 Бохум, 1982-1985 Санкт Галлен, 1985-1988 Лугано.
Бошқарган жамоалари: 1988-1993 Вил, 1993-1997 Грасхопперс, 1997-1998 Тоттенхэм, 1999-2009 Базель, 2009-2010 Штутгарт, 2011-2012 Янг Бойз, 2014 йилдан Ал Аҳлида.
Совринлари: Швейцария Кубоги ғолиби (2001-02, 2002-03, 2006-07, 2007-08), Швейцария чемпиони (2001-02, 2003-04, 2004-05, 2007-08), Саудия Валиаҳд Шаҳзода Кубоги ғолиби (2015), Саудия чемпиони (2016), Қирол Кубоги соҳиби (2016).


Жамоа етакчилари сифатида Тайсир Жассим, Жианнис Фетцатцидис, Муҳаммад Абдулшафи ва Умар Сомани келтириш мумкин. Суриялик ҳужумчи Сома Аҳли учун барча мусобақаларда 85 ўйинда 91 голга муаллифлик қилган. Ўзи ўйнаган клублар чемпионат баҳсларида ўртача бир учрашувда биттадан кўп тўп киритган. Фетцатцидис эса Олимпиакос ва Женоа сингари клубларда тўп тепган. Мисрлик ҳимоячи Муҳаммад Абдулшафи яқинда бўлиб ўтган Африка Миллатлар Кубогида терма жамоаси билан финалга етиб борди.

Дарвозабонлар
1. Ёсир Мосайлим
22. Аҳмад Ҳарби
66. Басим Албақи

Ҳимоячилар
2. Али Зубайди
4. Волид Баҳшин
6. Муҳаммад Фатил
13. Муҳаммад Абдулшафи (Миср)
21. Оқил Саҳаби
23. Саид Муваллад
25. Мотаз Ҳавсави
26. Муҳаммад Ҳарби
30. Саид Алями
31. Мансур Ҳарби
77. Амир Курди

Ярим ҳимоячилар
5. Фаҳад Ҳамад
8. Тайсир Жассим
10. Жианнис Фетфатцидис (Греция)
11. Ҳуссайн Моқаҳви
55. Саад Абдуламир (Ироқ)

Ҳужумчилар
7. Салман Мувашар
9. Умар Сома (Сурия)
14. Муҳаннад Разия
24. Муҳаммад Аважи
45. Абдулфаттоҳ Асири
47. Мустафо Бассас


Аҳли асосан 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланади. Асосий 11 футболчи қуйидагилар:

Ёсир Мосайлим; Мансур Ҳарби, Муҳаммад Фатил, Оқил Саҳаби, Саид Муваллад, Тайсир Жассим, Саад Абдуламир, Салман Мувашар, Абдулфаттоҳ Асири, Жианнис Фетфатцидис; Умар Сома.

Жиддаликлар асосан охирги 30 дақиқада рақиб дарвозасига кўп тўп киритишади. Улар 50 фоиз голни айнан шу дақиқаларда уришгани эътиборга молик.

Тўпурарлари:
Умар Сома 19
Абдулфаттоҳ Асири 5
Жианнис Фетфатцидис 3
Али Аважи 3

Голли узатмалар:
Тайсир Жассим 4
Умар Сома 4
Жианнис Фетфатцидис 3
Абдулфаттоҳ Асири 3

Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика