UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  4 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  266 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

“Локомотив” сен билан Сирожиддин! Янгиликлар

“Локомотив” сен билан Сирожиддин!

Хабарингиз бор, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи Сирожиддин Сайфиев 2014 йилги мавсумда оғир жароҳат олганди ва натижада футболчилик фаолиятини якунлаганди.

“Локомотив” жамоасига қарши кечган баҳсда оёғидан жуда жиддий жароҳат олган Сайфиев айни пайтда оғир ҳасталикка чалинган. Унга ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан ўзбек футболи жамоатчилиги махсус акция ташкил этмоқда.

“Локомотив” футбол клуби ҳам ушбу ҳайрия акциясидан четда туриш ниятида эмас. Жамоамиз иштирокида 11 апрел куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Локомотив” стадионида ўтадиган Эроннинг “Истиқлол” жамоасига қарши учрашув чипталари сотувидан тушган маблағ Сирожиддин Сайфиевга ёрдам сифатида тақдим этиладиган бўлди.

Қолаверса, жамоамиз аъзолари ҳам бугунги машғулот бошланиши арафасида Сирожиддинни қўллаб-қувватлаш мақсадида эканликларини маълум қилишди ва унга соғлик тилаган ҳолда моддий ёрдам беришларини таъкидлашди.

#БизСенБиланСирожиддин
#ТаслимБўлмаСирожиддин


Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика