FIFA.COM: 6 июнда Ўзбекистон Таиланд билан ўйнайди
06 фев 2017 15:06
Янгиликлар
FIFA.COM: 6 июнда Ўзбекистон Таиланд билан ўйнайди
Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойида Тошкентда Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Бу ҳақда ФИФА расмий сайтининг Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоаларининг саҳифасида маълумот берилган. Ташкилот сайтига кўра мазкур баҳс 6 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаши доирасида 23 март куни Малайзияда Сурия билан, 28 мартда Тошкентда Қатар билан ўйнайди.
12 июнда эса Теҳронда Эрон меҳмони бўладиган жамоамиз ушбу ўйиндан олдин Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд терма жамоаси ҳам ЖЧ-2018 саралашида иштирок этмоқда. Бошқа гуруҳдан ўрин олган жамоа 5та ўйинда 1та дуранг қайд этди ва 4 бор мағлуб бўлди. Таиланд 13 июнь куни ўз майдонида БАА билан ўйин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
15:33
Про лига янги мавсумига қуръа ташланди: "Металлург" илк турда сафарда, "Ғазалкент" эса уйда ўйнайди 2
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар