UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  97 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  6

Международный

Локомотив Ташкент

Марат Бикмаев - 13'

Лига чемпионов АФК. Группа А . 4-тур

11/04/2017, 17:00

1
:
1
Тугади

Эстеглал Тегеран

Кавех Резаи - 87'

45'
90'
13'  Марат Бикмаев
64'  Diyor Turopov (Kuvondik Ruziev)
80'  Boburbek Yuldashev (Sherzod Fayziev)
85'  Jaloliddin Masharipov (Gnohore Krizo)
58'  Mohsen Karimi (Jaber Ansari)
62'  Вурия Гафури (Хосро Хейдари)
83'  Али Горбани (Behnam Barzayi)
87'  Кавех Резаи
  • 90+4'
    ЎЙИН ТУГАДИ. "Локомотив" - "Истиқлол" 1:1
  • 90+3'
    Меҳмонлар жуда хавфли жарима тўпига эга бўлишди
  • 90'
    Ўйинга 4 дақиқа қўшилди
  • 90'
    Марат Бикмаев яна бир вазиятда гол ура олмади! Афсус
  • 88'
    ЗАРБАААААААААААААААААААААААААА! Марат Бикмаев жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади!
  • 87'
    ГОЛ! 1:1. Кавеҳ Ризои ҳимоядаги хатодан сўнг гол урди!
  • 86'
    Ўзгариш. "Локомотив". Жалолиддин Машарипов ўрнига Ньоре Кризо
  • 85'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Нестеров хато қилди, Сардор Мирзаев тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди!
  • 84'
    Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишмоқда
  • 82'
    Ўзгариш. "Истиқлол". Али Горбани ўрнига Бенҳам Барзай тушди
  • 80'
    Икром Алибоев ҳужумга ўтди, аммо рақиб ҳимоячисини алдай олмади
  • 79'
    Ўзгариш. "Локомотив". Бобурбек Йўлдошев ўрнига Шерзод Файзиев тушди
  • 77'
    Машарипов чап қанотда тўпни эгаллаб олди аммо зарбаси ўхшамади
  • 75'
    Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 3300дан ортиқ томошабин келди
  • 73'
    Бикмаевга шифокорлар ёрдам кўрсатишди, Марат майдонга қайтди. Мухлислар "Локо"дан гол кутишмоқда
  • 71'
    Тўғриси майдонда пала партиш ўйин давом этмоқда
  • 67'
    "Локо" футболчилари тўпни ўзларида сақлаб туришибди, ҳужумлар кўпаймоқда, аммо зарба йўқ
  • 64'
    Ўзгариш. "Локомотив". Диёржон Туропов ўрнига Қувондиқ Рўзиев тушди
  • 62'
    Ўзгариш. "Истиқлол". Воря Ғофури ўрнига Хусро Хайдари тушди
  • 59'
    Бикмаев катта тезликда ҳужумга ўтаётганида уни Робсон Жануарио йиқитди Ҳакам жарима тўпи белгилади
  • 57'
    ЗАРБА! Тўп жонли деворга тегиб қайтди!
  • 57'
    Ўзгариш. "Истиқлол". Саид Карими ўрнига Жобир Ансари тушди
  • 56'
    Икром Алибоев рақибни йиқитди, майдонда Исмоили ётибди. хавфли жарима тўпи!
  • 54'
    "Истиқлол"нинг ҳужуми! Бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди
  • 52'
    Хавфли вазият! Бобур Йўлдошев ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, аммо зарбаси ноаниқ кетди!
  • 49'
    "Истиқлол" иккинчи бўлимдаги илк хавфли ҳужумни ташкил қилди, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди
  • 45+1'
    Биринчи тайм тугади
  • 45+1'
    Машарипов ва Туропов бир бирларига тўп узатиб ҳужумга ўтишди, бироқ ҳимоячи уни тўхтатди
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
  • 44'
    Сал қолса Машарипов гол уриши мумкин эди, аммо дарвозабон тўпга ундан аввал етиб келди
  • 41'
    Ҳозирча хавфли вазиятлар содир этилмаяпти. Тўп уёқдан буёққа кўчиб юрибди
  • 39'
    ЗАРБАААА! Жарима тўпидан йўлланган зарба жуда хавфли лекин бироз ноаниқ чиқди!
  • 37'
    Махарадзедан чиройли бўлмаган ҳаракат, ҳакам уни аяди ва сариқ кўрсатди
  • 34'
    Баҳс кескин курашларга бой бўлмоқда, иккала жамоа аъзолари ҳам бир бирларини аяшмаяпти
  • 30'
    Дастлабки ярим соат ортда қолди, ҳозирча натижа "Локо"ни қониқтиради
  • 29'
    Стадионда тоза футбол ҳавоси ҳукм сурмоқда, енгил шаббода ва илиқ об ҳаво футболчиларга жуда ҳам ёқмоқда
  • 28'
    "Истиқлол" гол уриш учун вазиятлар яратмоқда, аммо ҳозирча "Локо" ҳимояси ишончли ўйнамоқда
  • 24'
    "Локо" футболчилари чиройли ўйнашга интилишмоқда, Машарипов, Тўхтахўжаевнинг ҳаракатлари мухлисларга ёқмоқда
  • 22'
    "Истиқлол" устози Алиризо Мансуриан майдон четида тиним билмаяпти, Йеличич ҳам майдон четида турибди
  • 20'
    ЗАРБА! Каримининг зарбаси ноаниқ чиқди
  • 18'
    Огоҳлантириш. Али Горбани
  • 15'
    Хавфли вазият! Яна бир ажойиб ҳужум, Мирзаевнинг зарбасига Бикмаев ета олмади!
  • 13'
    Жалолиддин Машариповнинг ажойиб пасидан сўнг Бикмаев ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.
  • 13'
    ГООООООООООООООООООООЛ! 1:0 МАРАТ БИКМАЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ!
  • 10'
    Марказда Кахи рақибга нисбатан қўпол ўйнади, жарима тўпи фойда келтирмади
  • 8'
    ЗАРБАААААААААААА! Зотеев чап қанотда жуда фаол, унинг пасидан сўнг Машарипов тўпни Алибоевга қолдирди, Икромнинг зарбасини дарвозабон қайтарди!
  • 6'
    Стадионга мухлислар БИЗСЕНБИЛАНСИРОЖ деб ёзилган баннер билан келишган!
  • 3'
    Икром Алибоев рақиб вакилидан тўпни олиб қўйди, рақибга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
  • 2'
    Хавфли вазият! Чап қанотдан Сардор Мирзаев узатган тўпга Диёр Туропов зарба бера олмади, акс ҳолда...
  • 2'
    Илк ҳужумни меҳмонлар уюштиришди, яхшики зарба берилмади
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЛОКОМОТИВ!
  • Иккала жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди. Баҳс бошланишига барча нарса шай ҳолатда!
  • "Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 33.Олег Зотеев, 42.Муҳаммад Коне, 77.Диёржон Туропов, 99.Жалолиддин Машарипов
  • "Истиқлол": 1.Маҳди Раҳмати, 3.Робсон Жануарио, 6.Омид Иброҳими, 9.Кавеҳ Ризои, 14.Фаршид Багери, 17.Али Горбани, 18.Милад Закипуркинжи, 21.Воря Ғофури, 28.Саид Карими, 88.Фаршид Исмоили, 90.Леандро Падовани.
  • Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади
  • "Локомотив" ва "Истиқлол" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яндекс.Метрика