UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Бунёдкор" Эронда 5та гол ўтказиб юборди Янгиликлар

"Бунёдкор" Эронда 5та гол ўтказиб юборди

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Зоб Аҳан" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Даниал Исмоилафар ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб кучли зарба билан ҳисобни очди - 1:0.

34-дақиқада Воҳид Муҳаммадзода бурчак тўпидан сўнг боши билан иккинчи голни "Бунёдкор" дарвозасига урди - 2:0. 50-дақиқада Кавеҳ Ризои томонидан чап қанотдан узатган тўпни Маҳди Ражабзода дарвозага йўллади - 3:0. 68-дақиқада Ашурматов тўпни қайтаришда сирпаниб кетди ва Кавеҳ Ризои ундан қочиб кетиб Зуҳуров дарвозасини ишғол қилди - 4:0.  79-дақиқада Зуагининг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни Минори Сато боши билан дарвозага йўллади - 4:1. 87-дақиқада захирадан майдонга тушган Муртазо Табризи ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди - 5:1.

Орадан икки дақиқа ўтгач Шаҳзодбек Нурматов ҳисобни яна қисқартирди - 5:2.


Осиё Чемпионлар лигаси-2016
“В” гуруҳи, 4-тур
5 апрель, сешанба
Исфаҳон. “Фуладшаҳр” стадиони.
“ЗОБ-АҲАН” (Эрон) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 5:2

(МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)
Ҳакамлар:
Ма Нинг, Ванг Дексинг, Хуо Вейминг (барчаси – Хитой), Ҳанна Ҳаттоб (Сурия)
Ҳакамлар эксперти: Жассим Муҳаммад (Қатар)
Учрашув комиссари: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Голлар: Даниал Исмоилафар 3, - 1:0. Воҳид Муҳаммадзода 34, - 2:0. Маҳди Ражабзода 50, - 3:0. Кавеҳ Ризои 69, - 4:0. Сато Минори 79, - 4:1. Муртазо Табризи 87, - 5:1. Шаҳзодбек Нурматов 89, - 5:2.

"Зоб-Аҳан": 12. Муҳаммадрашид Мазаҳери, 3. Волид Исмоил, 4. Ҳади Муҳаммади, 8. Қосим Ҳададифар, 9. Кавеҳ Ризои, 15. Эҳсон Паҳлавон, 16. Маҳдипур Маҳди, 18.Али Ҳамам, 23. Даниал Исмоилафар (11.Муртазо Табризи, 66), 30.Маҳди Ражабзода, 33.Воҳид Муҳаммадзода.
Захира: 1.Муҳҳаммад Садеғи, 2.Муҳаммад Нежад Меҳди, 13.Муҳаммадризо Ҳуссайни, 25.Муҳаммад Ризо Аббоси, 61.Ҳошим Бейкзода, 77.Амиркамдар Аҳмад.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акромжон Комилов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 75), 14.Баҳодир Насимов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят (11.Шаҳзодбек Нурматов, 46), 71.Александр Алемпиевич (7.Шакер Зуаги, 46).
Захира: 45.Акбар Тўраев, 8.Жавлон Иброҳимов, 16.Дилшод Аҳмадалиев, 77.Виктор Карпенко.

Огоҳлантиришлар: Ҳади Муҳаммади 47, Шакер Зуаги 67,

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика