UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  2 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  4 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Златко Далич: "Тезкор гол режаларимизни бузиб қўйди" Янгиликлар

Златко Далич: "Тезкор гол режаларимизни бузиб қўйди"

ОЧЛ "D" гуруҳининг 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Айн" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Златко Далич иштирок этди.


"Ўйин биз учун жуда ҳам қийин бўлди. Тезкор гол ўтказиб ўйинга қайтиш осон эмас. Аммо жамоамиз характер кўрсатди ва ўйинга қайтди. Кўплаб вазиятлар яратишга эришдик ва яна бир нечта гол уришимиз мумкин эди. Вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимиз натижага ўз таъсирини кўрсатди. Иккинчи тайм биз учун осон кечди. Бугунги ўйиндан кейин ҳар иккала жамоа кейинги босқичга йўлланма олиш имкониятини сақлаб қолди. Барчаси ўзимизнинг қўлимизда ва кейинги ўйиндаги ғалаба бизга кейинги босқични тақдим этади", - деди Златко Далич.

- Ғалаба учун келгандик деганди. Аммо дуранг ўйнашди. Уларга ғалаба учун нима етишмади?

- Биз доимо ғалаба учун футбол ўйнаймиз. Ўйин дебюти бизнинг баъзи режаларимизни ўзгартириб юборди. Биринчи бўлимда биз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишимиз керак эди. "Насаф"да кўплаб яхши футболчилар мавжуд. Уларнинг таркибида тезкор футболчилар етарли. Рақиб қарши ҳужумларда жуда хавфли ўйнайди. "Насаф"да бутун жамоа яхши ҳаракат қилмоқда. Ғалаба қозона олмаганимизга эса тезкор гол сабабчи бўлди.

Матбуот анжуманида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Омар Абдулраҳмон ҳам қатнашди.

Омар Абдулраҳмон: - Қаршига уч очко олиш мақсадида келгандик. Шундагина кейинги босқич масаласини ҳал этардик. Афсуски тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. Гарчи тезкор гол қўйворган бўлсакда жамоамиз тезда ўйинни ўз қўлига олди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика