UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  0 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  3 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:08Англиянинг икки клуби "Лион" хавбекига қизиқмоқда  0 12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  2 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  0 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  1 11:20Италия ҳимоячиси Евро-2024да қатнашолмайдиган бўлди  4 11:00Суперлига. «Андижон» — «Пахтакор» учрашувига қанча мухлис ташриф буюрди?  13 10:55Тарихда шу кун. "Қассоб" Нишимура ва манзилга етиб келган Абрамов  8 10:37Бруну Манчестерни тарк этиши мумкин. Португалиялик футболчи Европанинг топ жамоаси билан музокараларни бошлади  8 10:12Лука Модрич келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:49Жозе Моурино «Фенербахче» бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  6 09:24Элдор Шомуродовга Италия А Сериясининг бошқа жамоасидан таклиф бор  9

Йоахим Лёв Туркия термасини бошқариши мумкин Янгиликлар

Йоахим Лёв Туркия термасини бошқариши мумкин

Теглар :  Йоахим Лёв
Туркия миллий терма жамоасида бош мураббий ўзгариши мумкин.

Маълумотларга қараганда, мамлакат футбол Федерацияси раҳбарияти Штефан Кунц билан хайрлашишга қарор қилган ва бу ҳақида мутахассисни огоҳлантиришга ҳам улгурган. Таъкидланишича, янгиликдан фақатгина бош мураббий хабардор этилган, унинг штабига эса бу маълумот ҳозирча етказилмаган. Айтишларича, Евро-2024 саралашининг октябрь ойидаги кейинги ўйинига (Хорватияга қарши) жамоани Кунцнинг ассистенти Кенан Кочак бошлаб тушиши мумкин.

Хабар беришларича, агар янги мураббий танловида маҳаллий мутхассислардан бири танланадиган бўлса, бу ролга асосий номзод Абдулла Авчи бўлади. Агарда чет эллик мураббий ҳақида гап кетадиган бўлса, асосий вариант Йоахим Лёв. Машҳур мутахассис 2006 - 2021 йиллар оралиғида Германия терма жамоасини бошқарганидан хабарингиз бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика