UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  3 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  1 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  9 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  4 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1

Хитой Супер лигаси клублари нега кучли дарвозабон сотиб олишмайди? Янгиликлар

Хитой Супер лигаси клублари нега кучли дарвозабон сотиб олишмайди?

Теглар :  Хитой
Европада ўзини кўрсата олган баъзи футболчилар Хитой Супер лигаси клубларининг катта маошли таклифини қабул қилиб, ҳозирда ушбу чемпионатда тўп тепишмоқда.

Хитой клублари қишки трансфер ойнасида яна фаол. Аммо ушбу мамлакатнинг ҳеч қайси жамоаси дарвозабон харид қилиш ҳақида ўйламаяпти.

Бу таъқиқланганми?

Якунланган мавсумда иштирок этган жамоаларда бирорта легионер дарвозабон йўқ. Чунки бу таъқиқланган. Бунга сабаб, чет эллик дарвозабон маҳаллий посбонларнинг ривожланишига имкон бермайди ва бу Хитой терма жамоасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Бу қачон бошланган?

Хитой чемпионатида доимо легионерлар сонига таъқиқ бўлган. 1994 йилдан 2000 йилгача бир жамоа кўпи билан 3 нафар чет эллик футболчи харид қилиши мумкин бўлган.


2001 йилда бу чеклов 4 футболчига етди, аммо майдонга фақат 3 нафар легионер тушиши мумкин. Дарвозабонларга таъқиқ ҳам айнан шу йилда чиқарилган.


Бу иш беряптими?

Ҳа. Хитойлик дарвозабонлар ушбу таъқиқдан сўнг катта ўсишга эришди. Масалан, "Гуанчжоу Эвергранд" ва Хитой терма жамоаси посбони Жен Чэн 2016 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди ва 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигасида "Гуанчжое Эвергранд" дарвозасини ишончли қўриқлаб, турнир ғолибига айланди.



Бошқа мамлакатларда шунга ўхшаш таъқиқлар борми?

Европа чемпионатларида бунга жиддий қарашмайди. Аммо Россия Премьер-лигаси Хитой чемпионатига ўхшаш. Россия чемпионатида бир жамоадан фақат олти нафар легионер майдонга тушиши мумкин. Бу учрашувда камида 10 нафар россиялик ўйнашига имкон беради. Ўзбекистон чемпионатида ҳам худди шундай чеклов бор. 2016 йилги мавсум бошида чемпионатда легионер дарвозабонлар ўйнаши таъқиқланди. Чет эллик футболчиларга ҳам чеклов мавжуд. 3+1 кўринишидаги чеклов - 3 нафар дунёнинг истаган мамлакатидан ва бир нафар Осиёдан легионер ўйнатишни билдиради.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика