Хитой. Сўнгги турда "Бейжинг Гоан" ва "Чанчун Ятаи" ғалаба қозонди
30 окт 2016 18:48
Янгиликлар
Хитой. Сўнгги турда "Бейжинг Гоан" ва "Чанчун Ятаи" ғалаба қозонди
Бугун Хитой Суперлигасида сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртларимиз тўп тепаётган "Бейжинг Гоан" клуби ўз уйида "Хенан Цзяние"га қарши ўйнаб ғалабага эришди - 3:1. Мезбонлар сафида Кримец тўлиқ ўйнади, Сергеев эса 77-дақиқада захирадан майдонга туширилди. "Бейжинг Гоан" 43 очко билан мавсумни 5-поғонада тугатди.
Анзур Исмоилов фаолият олиб бораётган "Чанчун Ятаи" клуби ҳам сўнгги турда ғалаба қозонди. "Шанхай Шэнхуа"ни қабул қилган жамоа 1:0 ҳисобида зафар қучиб Суперлигада қолишга эришди. Исмоилов доимгидек баҳсда тўлиқ ўйнади. "Чанчун Ятаи" 35 очко билан мавсумни 12-ўринда якунлади.
Хитой Суперлигаси. Мусобақа жадвали
"Бейжинг Гоан" - "Хенан Цзяние" 3:1
Голлар: Ренато Аугусто 38, Бурак Йилмаз 67, 72 - Усмон Соу 87
"Чанчун Ятаи" - "Шанхай Шэнхуа" 1:0
Гол: Шуаи Пеи 44

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар