UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  0 20:08Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  8 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  10 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  0 19:20Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  22 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  6 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2

Виктор Осимхен ПСЖга ўтишга яқин Янгиликлар

Виктор Осимхен ПСЖга ўтишга яқин

"Наполи" ва Нигерия термаси ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг ПСЖга трансфери ҳал қилувчи палласида турибди.

Парижликлар футболчи вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Осимхен шартномасида кўрсатилган 120 миллион евро товон пули эвазига сотиб олинади. Виктор ва ПСЖ 4 йиллик шартнома имзолаши ҳамда форвард йилига 13 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Шунингдек, нигериялик имиж ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ва қатарлик ҳамкорлар билан қатор шартномалар тузади.

Осимхеннинг ПСЖга ўтиши анча осон амалга ошиши керак. Сабаби ҳар икки клуб раҳбарлари Нассер Ал Хелаифи ва Аурелио Де Лаурентис ўртасида яхши алоқалар мавжуд. Бироқ 25 ёшли ҳужумчи бўйича расмий таклиф ҳали юборилганича йўқ. Маълум бўлишича, бу иш Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши эълон қилингач, дарҳол амалга оширилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика