UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  0 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  83 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  62 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  53 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  8

U-17 Жаҳон Чемпионатларининг энг яхши ўйинчилари ҳозир қаерда? Янгиликлар

U-17 Жаҳон Чемпионатларининг энг яхши ўйинчилари ҳозир қаерда?

Кичик ёшдаги Жаҳон чемпионатлари футболчиларни янги қирраларни очиш, уларни футбол оммасига танитишда муҳим аҳамият касб этади.

Аввалги Жаҳон чемпионатларида ҳам бир қатор ёшлар ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлишган ва мусобақанинг "Энг яхши футболчиси", деб топилган.  Келинг, бу совринга аввал кимлар эришгани ва уларнинг фаолияти қай тарзда давом этганини эслаб ўтамиз.

1999 – Лэндон Донован
Мусобақада Бразилия термаси ғалаба қозонганига қарамай, мукофотга “янги Оуэн” лойиқ кўрилди. Футбол мухлисларига Донован “Эвертон”даги ўйинлари билан яхши таниш. Инглиз клубида у ўз ўрнини топа олганди ва шерикларига мунтазам равишда голли паслар бера бошлаганди, аммо унинг биринчи (ва кейинчалик маълум бўлдики,  сўнгги) жамоаси “Лос Анжелес Гэлакси” футболчини сотишни истамади. Аниқроғи улар ҳужумкор футболчини осонликча қўйиб юборишни истамади. АҚШ клуби сўраган пулни эса ўша вақтдаги “Эвертон” тўлаб беролмасди.  Донован бутсаларини михга илгач 2019 йил Уоррен Смит билан "Сакраменто Рипаблик" клубига асос солишди. 

2001 – Флоран Синама-Поньоль
9та гол уриб, турнирнинг энг яхши бомбардири бўлган Поньоль “Ливерпул” билан шартнома имзолашга муваффқат бўлди. Аммо 2003-йилгача “Гавр”да ижарада қолди. Англияда унинг омади келмади: икки ярим йил ичида “Ливерпул”да бор йўғи 7та гол уриш, “Блэкберн” билан омадсиз ижара шартномаси ва Испанияга кўчишга муваффақ бўлди. “Реакративо”га ўтиш Поньольга омад калити бўлди десак, муболаға бўлмайди. У ердаги ўйинлари футболчига кейинчалик “Атлетико” эшикларини очиб берди. Лекин... У ерда ҳам спортчининг ишлари юришмади. “Спортинг” заҳира ўриндиғи, “Сарагоса” билан бўлган навбатдаги омадсиз ижара келишувидан сўнг, 28 ёшли Синама-Поньоль фақатгина “Ростов”га керак бўлди, холос! У сўнгги бор "Сен-Пьерруаз" жамоасида кўриниш берди.  

2003 – Сеск Фабрегас
Финландияда бўлиб ўтган турнирда бразилияликлар испанлар устидан 1:0 ҳисобда ғалаба қозонган. Лекин соврин Фабрегасга (5та гол) насиб этган. Ўша йилнинг сентябрь ойида “Барcелона” академиясидан “Арсенал”га кўчиб ўтади. У тинимсиз меҳнат эвазига канонирларнинг асосий юлдузига айланиб, яна “Барcелона”га қайтиб кетди. У ердаги фаолияти унчалик ёмон кечмаган бўлса-да, бутунлай омади келди дейиш мушкул вазифа. 2014-йилда ярим ҳимоячи “Челси”га ўтди. Кўп вақт ўтмай, Европа ва ЖЧда 2та совринини қўлга киритган. "Челси"дан сўнг "Монако", "Комо" жамоаларида тўп тепди. Бу йил июль ойида фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

2005 – Андерсон
Қизиқ, бу йили Мексика ғалаба қозонган бўлса-да, “энг яхши ўйинчи” деб бразилиялик Андерсон тан олинди. Турнир вақтида “Гремио” футболчиси бўлган Андерсон, бир йилдан кейин “Порту” клубига ўтиб кетган. Португалияда ҳам ўзини кўрсата олган футболчини Сер Алекс “Юнайтед”га таклиф қилади. Эришилган титуллари билан мақтана олсада, ярим ҳимоячи “иблислар оиласида” муқим ўринга эга бўлолмади. “Фиорентина” ижара асосида ўтган вақтда ҳам Андерсон “очилиб” кета олмади. "Коритиба"да маълум вақт тўп тепди. Фаолиятини "Адана Демирспор"да якунлади. 

2007 – Тони Кроос
Тони Кросс. Рўйхатимиздаги энг яхши футболчи чамамда. Турнирдан сўнг дарҳол “Бавария” таркибида дебют қилган Кросс, кўп вақт ўтмай, тажриба орттириш учун “Байер”га ижарага бериб юборилди. “Леверкузен”да бор қобилиятини кўрсата олгани учун “Бавария”га қайтарилади ва асосий таркибнинг ажралмас бўлагига айлана олади. Чемпионлар Лигаси, Жаҳон Чемпионатидаги зафар, кейинроқ Чемпионалар Лигаси тарихида илк бор қаторасига икки бор кетма-кет ғалаба қозонган “Реал” сафида ҳам Кросс асосий фигуралардан эди. Бугунги кунда Модрич билан биргаликда дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячилар жуфтлигини ташкил этмоқда.

2009 – Эммануэль Сани
Хўш, энди рўйхатнинг энг яхши ўйинчисидан энг “яхши”сига ўтсак. Нигерияда бўлиб ўтган турнирда мезбонлар кутилмаганда финалга етиб бордилар,  аммо шведларга ютқазиб қўйишди. Қизиғи, Сани фақатгина финал ўйинида асосий таркибда майдонга туширилганди. Унга қадар, у ўзига хос “Сульшер” ролини бажарган — заҳирадан майдонга тушар ва гол урарди (ҳар 40 дақиқада 1тадан, умумий ҳисобда 5та гол). 2010-йилда “Челси” ва “Тоттенхем”да кўрикда бўлган бўлса-да, у билан фақат “Лацио” шартнома тузишга рози бўлди. Бироқ, ёшлар жамоасида ҳам Сани ўзига жой тополмади. 2 йилдан сўнг “Лацио” футболчи трансфер ҳуқуқининг тенг ярмини “Салернитана”га сотишга қарор қилди. Ҳаттоки, C2 Сериясида ҳам нигериялик умидни оқламади. Кейинчалик Эммануэль Швецария томон йўл олди ва “Бейтар” таркибида 24 дақиқа ҳаракат қилди. Профессионал фаолияти давомида 16 учрашувда ҳаракат қилгандан сўнг, ўзи ҳам тушунди чоғи, 23 ёшида фаолиятини тугатиб қўя қолди.        

2011 – Хулио Гомес
Мексика олтин медалларга эга чиққан, Хулио Гомес эса жамоанинг асосий ўйинчиларидан ҳисобланарди. 16 ёшида “Пачука”да дебют қилган, ярим финал учрашувида Германия дарвозасини икки бор ишғол қилишга муваффақ бўлган Гомеснинг фаолияти Саниникидан унчалик омадли бўлгани йўқ. “Пачука” сафида 9 ўйин, Мексиканинг бошқа дивизион жамоаларига қатор ижаралар ва ҳоказо. 

2013 – Келечи Ихеаначо
Нигерия яна бир бор ўсмирлар ЖЧсида зафар қучди. Келечи бўлса, кўплаб Европа клубларининг эътиборини ўзига қарата олди. Форвард учун бўлган курашда “Ман Сити”нинг қўли баланд келди. Ихеаначо “Манчестер”да 2та мавсумни ёмон ўтказмаган. Захирадан майдонга тушган, голлар киритган. Шу билан бирга “Тилла бола” совринини қўлга киритган. Аммо Гвардиола Келечининг имкониятларини бироз паст даражада баҳолади шекилли, уни “Лестер”га 25млн фунт эвазига сотиб юборди. Ўшандан бери у "Лестер" учун хизмат қилиб келмоқда. 

2015 – Келечи Нвакали
Бу йил ҳам яна ҳамма нарса ўз қолипида қолган назаримизда. Турнир Нигерия ғалабаси билан якунланган. Келечи исмли йигит эса Англияга, “Арсенал” клубига йўл олади. Аммо "тўпчилар" сафида ўйнаб кета олгани йўқ. Нидерландия чемпионати биринчи лигаси ва Испания қуйи дивизионларида тўп тепди. 

2017 – Фил Фоден
Фил турнир финалида 2та гол уриб, инглиз матбуотчиларининг эътиборига тушган.
Пеп Гвардиола Фоденни жуда қобилиятли эканлигини бир неча бор таъкидлаб ўтди. Кейинчалик у "шаҳарлик"ларнинг асосий фигурасига айланди ва ҳозиргача 150 учрашувда майдонга тушишга улгурди.

2019 - Габриел Верон 

2019 йил Бразилиядаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида мезбонлар чемпионликни ўзида олиб қолганди. Мазкур жамоа сафида Габриел Верон кўзга тез ташланган. У турнирда 3та гол муаллифига айланганди. Верон ўтган мавсумда Португалиянинг "Порту" жамоасига кўчиб ўтди. 

P.S: 2021 йилги Перудаги U-17 Жаҳон чемпионати ковид пандемияси сабаб бекор қилинганди

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика