Тимур Кападзе: “Рақибни бироз менсимаслик ҳолати бор эди десам ҳам бўлади”
24 сен 2016 13:28
Янгиликлар
Тимур Кападзе: “Рақибни бироз менсимаслик ҳолати бор эди десам ҳам бўлади”
Кеча чемпионатимизнинг 23-турида Тошкент дербиси бўлиб ўтди. Унда “Локомотив” ҳамда "Обод” жамоалари куч синашишди.
Ушбу учрашувдан сўнг “Локомотив” клуби сардори Тимур Кападзе учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Обод” жамоасини дуранг натижа билан табриклайман. Албатта, ушбу жамоадан бундай ўйин кўрсатишини кутгандик. Элитада жон сақлаб қолиш учун исталган жамоа борини бериб ўйнайди. 1 очко ҳам “Обод” жамоасига олтинга тенг. Биринчи бўлимда бироз бўшроқ ҳаракат қилдик. Рақибни бироз менсимаслик ҳолати бор эди десам ҳам бўлади. Гол уриш учун бизда кўп вазиятлар бўлди. Сўнгги ўйинларда хавфли вазиятларни голга айлантириш ҳужумчиларимизда катта муаммо бўлиб қолди. Бироз омадсизлик десам ҳам бўлади”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Тимур Кападзе.
Жаҳонгир Сотволдиев

Фикрлар