UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  9 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  8 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  10 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2

"Тилла бола" - Майкл Оуэн! Янгиликлар

"Тилла бола" - Майкл Оуэн!

Бугун Англия футболида сўнгги 20 йилликнинг энг яхши футболчиларидан бири Майкл Оуэн ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

Майкл Жеймс Оуэн (Michael James Owen); 1979 йилнинг 14 декабрида Англиянинг Честер шаҳрида туғилган. Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси. Ўз вақтида «Ливерпуль», «Реал», «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед» каби жамоаларда ўйнаган.
2001 йилда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилган. Англия терма жамоасида 18 ёшу 59 кунлигида дебют қилган. 40 та гол билан Англия терма жамоаси тўпурарлари рўйҳатида бешинчи ўринда турибди.



Майкл Оуэн “Эвертон”нинг собиқ футболчиси Терри Оуэн оиласида туғилган.

У мактабдаги дугонаси Луизага уйланган ва ушбу жуфтлик айни пайтда 4 нафар фарзанднинг ота-онаси.

1996 йилнинг декабрида, 17 ёшлигида у “Ливерпуль” билан илк профессионал шартномасини имзолаган. 1997 йилнинг 6 май куни эса асосий таркибда дебют қилади. Ўша ўйинда Оуэн гол киритиб ҳисобни очган, лекин “қизиллар” “Уимбилдон”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйгандилар.

Унинг бўйи 170 сантиметр. Умуман олганда, жисмоний кучга асосланган британ футболида бундай бўй билан ҳужум чизиғида ўйнаш ақлга сиғмайди. Лекин, Майкл бундай фикрлар асосга эга эмаслигини исботлаб қўйган. Унинг асосий қуроли – тезлиги эди. Айнан тезлик ва юқори техника эвазига Оуэн рақиб посбонларига етарли қийинчиликлар туғдирарди.

Майклнинг энг ёрқин дамлари 2001 йилларга тўғри келади. Ўша йилнинг 1 сентябрь куни инглиз футболи тарихига зархал ҳарфлар билан ёзилган. Ўшанда Англия терма жамоаси Германияни сафарда 5:1 ҳисобида мағлуб этганди. Қаҳрамонимиз эса ўйинда хет-трик муаллифига айланган. Ўшанда Майкл “Ливерпул”даги дўстлари Жеррард ва Хэски билан биргаликда “немис машинаси”ни шармандаларча мағлуб этгандилар.
Мухлислар ва журналистлар уни “тилла бола” деб аташарди. Чунки, Майка инглиз футболида сўнгги 20 йилликнинг энг истеъдодли футболчиларидан бири эди.



2004 йилда Оуэн “Реал” сафига кўчиб ўтади. У Мадридда захира футболчиси бўлишига қарамасдан мавсум давомида 16 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.
2005 йилнинг ёзида эса Оуэннинг Испаниядан кетиши ҳақидаги хабарлар тарқалади. Албатта ўшанда Бенитес  қўл остидаги “Ливерпуль” футболчини ўз таркибига қўшиб олишни истарди. Лекин, 11 миллион фунтлик трансфер суммаси ўшанда “қизиллар” учун қимматлик қилган.



Шундан сўнг у “Ньюкасл” сафига бориб қўшилган.  “Қарғалар” таркибидаги 4 та мавсумда у 26 марта гол киритган.

Кейинги манзил – “Манчестер Юнайтед”. “Қизил иблислар” таркибидаги 3 та мавсумда у бор йўғи 31 марта майдонга тушган ва 5 мартагина рақиблар дарвозаси томон аниқ йўл топа олган.Тўғри, у жамоа сафида Англия Чемпионлиги, Кубок соҳиби ва Англия Суперкубоги соғибига айланган. Лекин, Майклнинг ушбу ютуқларга қўшган ҳиссасини катта деб айта олмаймиз. Сабаби – тинимсиз олинган жароҳатлар эди.

2012 йил эса “Сток Сити” таркибига йўл олади ва бу ерда ҳам кўп ушланиб қолмайди. Футболчи у ерда ўйнашдан кўра клуб лазаретида кўпроқ вақтини ўтказади. Жамоа сафида 8 тагина ўйин ва 1 та гол киритади. Лекин, ўша битта гол Оуэннинг АПЛдаги юбилей – 150-голи ҳисобланади.

Бироздан сўнг эса у футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилади.

Кейинчалик у бир қанча собиқ футболчилар каби ТВ соҳасида футбол эксперти бўлиб фаолият олиб боришни бошлаган.



Тўғри, унинг натижалари ҳавас қиларли даражада эмас. Агар кетма-кет олинган жароҳатлар бўлмаганда бугунги қаҳрамонимиз дунё футболи тарихида ўчмас из қолдирган бўлиши аниқ эди!


Эришган совринлари:

“Ливерпуль”
Англия Кубоги соҳиби: 2000/01
Лига Кубоги соҳиби: 2000/01, 2002/03
Англия Суперкубоги соҳиби: 2001
УЕФА Кубоги Соҳиби: 2000/01
УЕФА Суперкубоги Соҳиби: 2001


“Манчестер Юнайтед”
Англия чемпиони: 2010/11
Лига Кубоги соҳиби: 2009/10
Англия Суперкубоги соҳиби: 2010


Шаҳсий ютуқлари:
“Ливерпуль” сафида гол урган энг ёш футболчи: 1997
“Йил жамоаси” аъзоси: 1997/98
“Олтин Тўп” соҳиби: 2001
АПЛ олтин бутсаси соҳиби: 1997/98, 1998/99
“ФИФА100” рўйҳатига киради


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика