UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Темурхўжа Абдухолиқов олий лигадаги юбилей – 50-голини киритди Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов олий лигадаги юбилей – 50-голини киритди

Хабарингиз бор, жорий йилги мавсум “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов учун анча сермаҳсул тарзда ўтмоқда.

Зеро маҳоратли ўйинчи тез-тез рақиблари дарвозасини ишғол этиб, “Локомотив”нинг ғалабаларига ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келмоқда.

Абдухолиқов ўтган сафар “Машъал” билан ўйинда учта гол уриб, хет-трикка эришганди. Бугун бўлиб ўтган “Бухоро”га қарши баҳсда ҳам Темурхўжа Абдухолиқов ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди. Натижада ушбу футболчининг жорий мавсумда олий лига доирасида киритган голлари сони 20тага етди. Умумий жиҳатдан олиб қараганда эса у Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей – 50-голини урди. Ҳали олдинда яна бир нечта учрашув бор эканини инобатга оладиган бўлсак, Темурхўжа Абдухолиқов ҳали ўз голлари сонини янада орттириб олишига ишонамиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар “Локомотив”нинг ҳеч бир футболчиси олий лигада бир мавсум давомида 20та гол киритмаган эди. Фақатгина Фарҳод Тожиев 2013 йилги мавсумда 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлганди. Бу эса Темурхўжанинг бир мавсумда олий лига доирасида урилган голлар сони бўйича “Локомотив”нинг рекордчисига айланиб олганини англатади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика