UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  5 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  7 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  36 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  61 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда илк бор «Doctors community cup – Tashkent – 2019» халқаро турнири ўтказилади Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда илк бор «Doctors community cup – Tashkent – 2019» халқаро турнири ўтказилади

Ушбу турнир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Айтиш мумкинки, юртимиз шифокорлари ўртасида футбол, айниқса, энг оммалашган спорт турларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизнинг футбол бўйича шифокорлар терма жамоаси бир неча йиллардан бери футбол бўйича шифокорлар жамоалари ўртасида ўтказиб келинадиган Жаҳон чемпионатида ҳам муваффаққиятли қатнашиб келади. 2018 йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳомийликни ўз зиммасига олиб, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётгани жамоани янада руҳлантирмоқда.




Бу ҳақда жорий йилнинг 25 – 30 март кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Украина шифокорларининг футбол жамоалари иштирокида ўтадиган “Doctors Community Cup – Tashkent – 2019” халқаро турнири олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.



Маълумки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлом турмуш тарзи тарғиботига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йил март ойи бошидан буён ҳафтанинг ҳар шанбасида Республика юриш куни, Республика юриш марофони каби оммавий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилди. Мазкур халқаро турнир ҳам ушбу саъй-ҳаракатларнинг узвий давомидир. Яъни, соғлиқни сақлаш муассасалари тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шифокорлар ўртасида миллионлар ўйини бўлган футболни оммалаштириш, дунё ҳамжамияти шифокорлари ўртасида юртимиз шифокорларининг обрўси ва имиджини ошириш, чет эллик шифокорларга юртимизнинг диққатга сазовор жойлари ва туристик салоҳиятини намойиш қилиш мақсадида “Doctors Community Cup – Tashkent – 2019” халқаро турнири ташкил этилмоқда.



Мусобақа регламентига асосан, ўйинларда 25 ёшдан катта бўлган, мутахассислиги ва фуқаролигидан қатъи назар, шифокорлик дипломига эга бўлган ходимлар иштирок этади. Турнирда Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Белорусь, Украина терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Бундан ташқари, турнирга Францияда жойлашган Жаҳон соғлиқни сақлаш ходимлари Олимпия ўйинлари ассоциацияси вакили Гийом Гассенд ҳам таклиф этилган.

Айтиш жоизки, Россия жамоаси 40 ва ундан катта ёшдаги шифокорлоар билан юртимизга ташриф буюради. Шу сабабли ҳам мазкур ёш тоифасида Ўзбекистон-2 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Шу тариқа нуфузли мусобақада жами 8 та жамоа қатнашади.



Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг тантанали очилиш ва қуръа ташлаш маросими 25 март куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Белорусь ва Украина жамоалари 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро курашади. Ўйинлар 11.00 ва 14.00да пойтахтимиздаги “Миллий ” ва “Жар” стадионларида ўтказилади. Россия ва Ўзбекистон-2 терма жамоалари эса гуруҳ баҳсларида иштирок этмайди. 29 март куни Плей-Офф ўйинлари, 30 март куни мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади. Турнирнинг тантанали ёпилиш маросими соат 17.00 да бўлиб ўтади.



Тадбир доирасида “Тиббиёт ва спортда инновациялар” мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳам ўтказилиши ва унда тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича шифокорларнинг ўзаро тажриба ва фикр алмашиши кўзда тутилган. Шунингдек, меҳмон жамоаларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳатини ташкил қилиш орқали уларга юртимизнинг туристик салоҳияти ва имкониятларини кенг намойиш қилиш режалаштирилган.

Анжуманда журналистларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика