UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  12 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  11 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1

Сияваш Ҳақназарий — Черан, АГМКдан кейинги режалари, Эрон ва Жаҳон чемпионати ҳақида Янгиликлар

Сияваш Ҳақназарий — Черан, АГМКдан кейинги режалари, Эрон ва Жаҳон чемпионати ҳақида

АГМК йил бошида ўз сафига эронлик легионер Сияваш Ҳақназарийни қўшиб олди. Футболчи чемпионатимиз тарихида тўп тепган илк бор форс ўйинчисига айланди

 Ярим ҳимоячи Суперлигада бу мавсумда 26та учрашувда майдонга тушди ва 5та гол урди. Жамоадошларининг битта голига ассистентлик қилди. У билан мавсум якунлари ва Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари ҳақида суҳбатлашдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

- Суперлигадаги дебют мавсумдан қандай таассуротлар қолди?

- Ўйлайманки, Суперлига турнир жадвалидаги барча кучли тўрт жамоа биринчи ўринга лойиқ сифатида . АГМК бундан ҳам яхшироқ ўринни олишига ишончим комил эди. Чемпионатнинг бошланиши доим қиийн бўлади. Айниқса бир жамоада янги футболчилар пайдо бўлса, бир-бирига кўникиши учун вақт керак. Баъзи учрашувларда омадсизлик туфайли мағлуб бўлдик. Иккинчи даврада концентрациямиз битта мақсадга қаратилганди. Муҳими ҳеч бўлмаганда ОЧЛ плей-офф босқичига йўлланма олдик. Бу биз бажарган минимал вазифа ҳисобланади.

- Демак бу қониқарли, тўғрими? Ваҳоланки, АГМК сўнгги икки мавсумни совринли ўринларда якунлаганди...

- Нима бўлганда ҳам ўтган мавсумдаги натижа ҳақида ўйламаслигимиз керак. Хатолардан сабоқ чиқарамиз. Тан олишимиз шарт муносиб натижага эриша олганимиз йўқ. Мен АГМКнинг ҳақиқий имкониятларини жуда яхши биламан. 

- Легионерлар ўртасидаги рақобатга қандай баҳо берасиз?

- Ўзбекистонда яхши легионерлар бор. Уларнинг тўп тепиши Суперлигани олдинга силжишига ёрдам беради. Ўзбекистоннинг кўплаб клубларида яхши савиядаги легионерларни кўрдим. Черанга келсак, у юқори даражадаги ижрочи. Вазиятларда гол уришни билади. Ёш футболчилар ундан кўп нарса ўрганиши мумкин. 

- Жаҳон чемпионати ҳақида суҳбатимизни давом эттирсак. Сиздан Эрон ҳақида сўрашимиз табиий...

- Дастлабки учрашувда омадимиз келмади. Мураббийнинг бу учрашувга режалари бор эди. Лекин афсуски иш бермади. Фикримча, Уэльс билан ўйинда ҳақиқий Эронни кўрдик. Улар форсларнинг қандай салоҳиятга эгалигини кўрсата олишди. Олдинда АҚШга қарши жуда муҳим учрашув бор. Умид қиламанки, максимал очко олиб кейинги босқичга чиқамиз. 

- Иккинчи турга келиб ҳаммаси жойига тушаётгандек. Саудия Арабистони ва Япония ютқазди. Жанубий Корея мағлуб бўлди..

- Бу мундиалда жуда кўп кутилмаган ходисалар кўряпмиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Буни Жаҳон чемпионатидаги учрашувлар исботлаб бермоқда. 

- Фаолиятингизни АГМКда давом эттирасизми?

- АГМК билан шартномам бор. Умуман олганда Ўзбекистондаги илк мавсумим яхши ўтди. Таклифлар борлиги нормал ҳолат. Лекин клуб мен ҳақимда қарор қабул қилиши керак. Умид қиламанки, якунда ҳаммаси мен учун яхши бўлади.  

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика