UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  6 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11

Шуҳрат Қурбонов: "Рақиб дарвозасига гол ура олмаяпмиз" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Рақиб дарвозасига гол ура олмаяпмиз"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта, ўйинда маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтди. Фарғоналик мухлисларни ва "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Суперлигаганинг топ клубларидан бирига қарши ўйнадик. Йигитлар кучли рақибга нисбатан ёмон ўйнашмади.

- "Дўстлик"нинг натижалари Про-лигада ҳам яхши эмас. Жамоага нима етишмаяпти?

- Про-лигада ҳам бугунги каби ёмон ўйнамаяпмиз. Рақиблар биздан яққол устунлик билан ғалабага эришишмаяпти. Биз ҳозир гол ура олмаяпмиз. Бунинг устида ҳам ишлаяпмиз.

- "Дўстлик"нинг мақсадлари қандай?

- Бу йил Про-лига жадвалининг ўрта қисмида мавсумни тугатиш вазифамиз бор. Шунингдек, жамоада ёш футболчиларни тарбиялаб, уларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш орқали келгусида ўзбек футболига етук футболчиларни етказиб беришни мақсад қилганмиз.

- Биринчи голда дарвозабонни айблайсизми?

- Йўқ, у тўпни қайтариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди. Қодирқулов зарбани мукаммал ижро этди, қайтариш қийин эди.

- "Истиқлол" стадиони ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Барчаси ажойиб эди. Ҳақиқий футбол муҳити. Бизга ёқди, бугун футбол ўйнаб маза қилдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
13 апр 07:16:28
Jamshid Abdusamadov
Шарманда тактика уйин йук уйинчилар билганича уйнашвоти. Уйинчилар коптокни энди кургандей
   
13 апр 00:21:45
Неф69
Бу тренерни хам фамилияси Левченко, админ?
championat.asia
Яндекс.Метрика