UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Собиқ футболчи Онананинг хатоси ҳақида: "Бу дахшатли хато!"  0 00:50Конференциялар лигаси. "Фиорентина" 7та гол урди, "Бетис" Молдавияда ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" Чехияда қийин, "Рома" уйида йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  8 00:08Европа лигаси. "Рейнжерс" - "Тоттенхэм" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум қилинди  1 23:48ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  1 23:25Григорий Бабаян: "Челси" ҳақли ғалабага эришди"  4 22:58Германия термасида йилнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 22:23Конференциялар лигаси. "Челси" -11 даража совуқда "Астана"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  13 21:48"Футбол олами" кўрсатувининг 2024 йилдаги охирги сони  0 21:23ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:552025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди  19 20:50Каррагер: "Гвардиола жамоани инқироздан олиб чиқа олмайди"  11 20:17"Барселона" "Монако" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:37Сандро Тонали Италияга қайтишни истамоқда  1 19:15"Қўқон-1912" Тоштемиров ва Исоқов билан шартнома муддатини узайтирди  3

Шоҳруз Норхонов: «Термада имконият беришса, албатта, гол ураман» Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: «Термада имконият беришса, албатта, гол ураман»

Олий лигада тур ўйинлари кам қолгани сари кураш авжига чиқяпти. Чемпионлик ва совринли ўринлардан кўра, кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун кураш қизғин тус олмоқда.

Олий лига дебютанти «Обод» ҳам элитада қолиш учун астойдил ҳаракат қиляпти. Пойтахт жамоаси мавсумни ёмон бошламаган эди. Лекин бешинчи турдан сўнг клубнинг ишлари орқага кета бошлади. Жамоада мураббийлар алмашинуви юз берди. Аммо сўнгги турларда «Обод» футболчилари яна ўзларига келиб олишди. Аввалига «Навбаҳор» йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейин эса тарихий чемпионлик сари дадил одимлаётган «Локомотив» майдонида ғалабага тенг дурангга эришилди. Мавсум кашфиётларидан бири Шоҳруз Норхонов захирадан майдонга тушиб, чиройли услубда Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол қилди. Бу Шоҳрузнинг чемпионатдаги ўн учинчи голи бўлди. Тўп киритилган вазиятда Нестеров ҳам, тажрибали сербиялик ҳимоячи Неманья Яничич ҳам ёш ҳужумчини тўхтата олишмади. Биз учрашувдан сўнг чемпионат тўпурарлари сафида бораётган футболчидан интервью олдик.

- Шоҳруз, чемпионлик ва аксинча, олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалар ўртасидаги ўйинга қай тарзда тайёргарлик кўрган эдинглар?


- Учрашув олдидан деярли ҳеч ким «Локомотив»нинг ғалабасига шубҳа қилмаганди. Ҳатто йирик ҳисоб қайд этилади, деганлар ҳам жуда кўп бўлди. Лекин биз бу учрашувга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўргандик. Бироз кутилмаганда жамоамиз мураббийлари бошқача юриш қилишди. Яъни, асосий таркибнинг бир неча футболчилари захирада қолдирилди. Бу ҳолатни мезбонлар ҳам кутишмаган эди. Менимча, айнан захирада ўз навбатини кутиб ўтирган футболчилар кучли жамоага қарши ўз характерларини намойиш этишди. Ўзларига берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланишди. Тан олиш керак, бу ўйинда омад ҳам биз томонда бўлди. Иккинчи бўлимда ҳисобни очиб олганимиз ишимизни анча енгиллаштирди. Бевосита ўтказиб юборилган голга келсак, ўша вазиятда тажриба ўз сўзини айтди. Шубҳасиз, дуранг  биз учун ғалабага тенг.

- Асосий таркиб футболчиларининг захирада олиб қолиниши ижобий натижага умид йўқлигиданми ёки кейинги ўйинга куч сақлаб қолишга қаратилган тактикамиди?


- Менимча, иккинчи вариант тўғрироқ. Лекин ҳеч бир футболчимиз майдонга мағлубиятга учраймиз, деб тушгани йўқ. Иккинчи бўлимда Дониёр Ҳасанов, Темур Ҳакимов ва мен майдонга тушдик. Бу ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз янада кучайди. Натижада кучли рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Миллий терма жамоамизнинг энг тажрибали посбони қўриқлаётган дарвозага гол урганимдан хурсандман.

- «Обод» бироз кеч уйғонмадими? Биринчи даврада бундай ёрқин ўйин кўрсатишингларга нима халал берди?


- Янги жамоа бўлганимиз ва тажрибанинг камлиги учун аксарият ўйинларда ишимиз юришмади. Иккинчи даврада эса ҳеч бир жамоадан қўрқмаган ҳолда ўйинларни ўтказяпмиз. Бу эса ўз натижасини бера бошлади.

- Мураббийлар алмашинуви ҳам салбий натижага таъсир ўтказдими?


- Бундай демаган бўлардим. Майдонда барибир, футболчилар ҳаракат қилишади. Тўғри, тактикаларда кичик ўзгариш кузатилди. Лекин бу ўйинимизда пасайиш бўлишига хизмат қилмади.

- Жаъфар Ирисметовнинг жамоага бош мураббийи бўлиши шахсан сизга кўпроқ фойда келтирса керак. Ҳар ҳолда машҳур ҳужумчимиз форвардлар қандай ишлаши кераклигини жуда яхши билади. У сиз билан бу борада алоҳида суҳбат ўтказдими?


- Албатта. Жаъфар ака менга тегишли кўрсатмаларни бердилар. Ҳужумчи майдонда қандай ҳаракат қилиши, совуққон бўлиши каби жиҳатларни айтиб ўтдилар.

- «Юлдузлик касали» деган тушунча бор. Айниқса, мазкур ҳолат ёш футболчиларимизга хос. Сиз бу нарсадан йироқмисиз?

- Албатта, юлдузлик касали фаолиятимнинг сўнгига қадар менга бегона бўлиб қолиши учун ҳаракат қиламан. Устозларимнинг ўгитларини ҳеч қачон унутмайман. Шу билан бирга, ишлашдан, меҳнат қилишдан тўхтамайман.

- Қисқа фурсат ичида миллий жамоадан таклиф олдингиз. Йиғинларда иштирок этдингиз. Таассуротлар қандай?


- Мен учун кутилмаган таклиф бўлди. Ҳар бир футболчида бўлгани каби менда ҳам қачонлардир бош жамоа либосини кийиш орзуси бор эди. Лекин миллий термадан бу даражада тез чақирув оламан, деб ўйламагандим. Чунки олий лигада илк мавсумимни ўтказяпман. Етакчи клубда ўйнамаяпман. Шу сабабли ҳам буни кутмагандим. Лекин умид бор эди. Машғулотда иштирок этганим, бир пайтлари ўзим ҳавас қилган машҳур футболчилар билан елкама-елка ўйнаганим мен учун эртакдек туюлди. қисқа фурсатли ўқув-машғулот йиғинидан жуда кўп нарса олдим. Ўзимга бўлган ишонч янада ортди.

- Шоҳруз, олдинда терма жамоамизни иккита муҳим ўйин кутиб турибди. Бу баҳслардан нималар кутяпсиз?


- Агар мени яна бир бор терма жамоага таклиф қилишса ва ҳеч бўлмаса, беш дақиқа ўйнаш учун имкон беришса, албатта, ўзимни кўрсатаман. Мураббийлар билдирган ишончни оқлаб, рақиб дарвозасини ишғол қиламан. Мен ўйинга ҳар қачонгидан ҳам чанқоқман. Ишонч билдиришса бўлгани. Ҳозир терма жамоамизда жуда яхши имконият юзага келган. Эрон ва Хитой терма жамоалари мағлуб этилса, жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси деярли 80 фоизга бажарилади.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика