UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  1 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  2 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  13 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  8 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  7 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  14 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3

Серхио Батиста: "Баҳрайн Ўзбекистонга 3 очко учун келди" Янгиликлар

Серхио Батиста: "Баҳрайн Ўзбекистонга 3 очко учун келди"

Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Серхио Батиста иштирок этди.

"Яманга қарши ўйиндан сўнг футболчиларимиз тикланиб олишди ва эртанги ўйинга тайёрмиз. Бизни муҳим ўйин кутиб турибди, Ўзбекистон кучли жамоа. Рақиб ҳам уч очко учун ўйнашини тушуниб турибмиз. Баҳрайн ҳам Ўзбекистонга 3 очко учун келган. Яман билан ўйин ортда қолди. Ғалаба учун майдонга тушамиз, бу жамоамизнинг фалсафаси", - дейди Серхио Батиста.

"Биз учун одатий навбатдаги баҳс бўлади. Ғалаба учун майдонга тушишамиз ва бунга ҳаракат қиламиз", - дейди футбол Комил Ҳасан Ал Асвад.

- Эртага ғалаба қозониш учун фақат тактик эмас жисмонан ҳам тайёр бўлишингиз лозим. Бунга тайёрмисизлар?

- Биз биламиз Ўзбекистон терма жамоаси ҳар томонлама кучли жамоа, уларга қарши нафақат жисмоний балки руҳий ва тактик тайёргарлик кўрдик. Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз.

- Баҳрайн - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтганига 4-5 ой бўлди. Ўша ўйиндан сўнг жамоада нималар ўзгарди?

- Биз ўша ўйиндан анча вақт ўтганига ва ўзгаришлар бўлганига қарамай фалсафамиз ўзгармайди. Мақсадимиз доимо ғалаба учун майдонга тушиш.


- Майдон ҳолати ҳақида нима дея оласиз. Эртага ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу жамоага қандай таъсир қилади?

- Эртага ёмғир ёғмаганда яхши бўларди. Бироқ бундан чўчимаймиз. Футболчилар ҳар қандай шароитда майдонга тушиши керак. Барчасига тайёрмиз. Об-ҳаво очиқ бўлса иккала жамоа ютарди. Мухлисларга ҳам бу қулай бўларди.

- Менимча Баҳрайн терма жамоаси эртага қарши ҳужумда ўйнаса керак. Ёки сиз очиқ ва ҳужумкор ўйин кўрсатасизми?

- Асосий фалсафамиз ўз майдонимизда ўйнаймизми ёки сафардами ҳужумкор ўйин намойиш этиш ва ғалаба қозонишдан иборат. Шу билан бирга Ўзбекистон терма жамоасининг салоҳияти ва кучини инобатга олган ҳолда қандай қилиб бўлмасин 3 очкони қўлга киритишга уринамиз.

- 1986 йилги Жаҳон чемпионини кўриб турганимдан хурсандман. Жаноб Батиста ўша мундиалда чемпион бўлгандиз. Сизни Ўзбекистонда кўриб турганимдан хурсандман. Баҳрайн терма жамоаси билан бир неча бор Жаҳон чемпионати плей-оффида тўқнаш келганмиз. Аммо сўнгги пайтларда жамоа юқори натижалар қайд эта олмаяпти. Бу сафар ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотиб бўлди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Ўзбекистонда эканимдан хурсандман. Сизга катта раҳмат. Саволга келсак Баҳрайнга 10 ой илгари келдим. Баҳрайн футбол Федерацияси раҳбари билан бирга мамлакатда футболни ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширишга ҳаракат қилаяпмиз. Охирги 10 йилда нафақат Баҳрайнда балки бутун жаҳонда футбол ўзгарди. Замон янада кучли ўйин кўрсатиш кераклигини талаб қилмоқда. Баҳрайнда футболни янада ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

- Баҳрайнда Аъло Хубайл, Талал Юсуф каби футболчилар ўйнарди. Ҳозир эса кучли футболчилар йўқ. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

Комил Ҳасан Ал Асвад: - Бу футболчилар Баҳрайн футболи юлдузлари эдилар. Уларга ҳавас қилиб катта бўлганмиз. Айни пайтда жамоада ёш футболчилар жуда кўп. Агар Батиста ишлашда давом этса Аъло Хубайл каби футболчилар яна етишиб чиқади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика