Сербиялик ҳимоячи "Бунёдкор"да кўрикдан ўтади
07 янв 2017 12:55
Янгиликлар
Сербиялик ҳимоячи "Бунёдкор"да кўрикдан ўтади
Тошкентнинг "Бунёдкор" клубининг бугундан хориждаги йиғини бошланади.
Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа Шаржада 21 январга қадар машғулот ўтказади.
Олинган маълумотларга кўра, жамоа сафида сербиялик ҳимоячи Александар Игнатович кўрикдан ўтади. 1988 йилда туғилган ҳимоячи 192 см бўйга эга. У 2006 йил "Раднички Ниш" таркибида профессионал футболга кириб келган. Фаолияти давомида "Борац Чачак", "Будапешт Гонвед" каби клубларда ўйнаган. 2009 йил Голландиянинг "Фейеноорд" клубига ижарага берилган, бироқ бу жамоа таркибида умуман майдонга тушмаган.
Игнатович ўтган йилни айнан "Раднички Ниш" сафида ўтказганди. У 2009 йил Сербия ёшлар терма жамоаси сафида 2та ўйин ўтказган.
Фикрлар