UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Сайфиддин Эрматов: "Жамоани Нуралиев бошқариши керак эди" Янгиликлар

Сайфиддин Эрматов: "Жамоани Нуралиев бошқариши керак эди"

Ўзбекистонлик собиқ ҳакам, айни пайтда назоратчи бўлиб ишлаётган Сайфиддин Эрматов олимпия терма жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Олимпия терма жамоасининг мағлубиятлари кайфиятимизни тушириб юборди. Уларнинг кўрсатган ўйинларига сира ҳам тушуна олмадим. Бизга ғолиблик руҳи етишмади. Бунинг устига январда мавсум ҳали бошланмагани ҳам йигитларимиз мусобақага яхши тайёрлана олмадилар. Бизда жуда кўп "брак" тўп узатишлар бўлди.

Одатда отни кечувда алмаштиришмайди деб бежизга айтишмайди. Албатта, раҳбариятнинг ишига аралашмайман. Лекин бу ёшдаги футболчилар билан олдиндан ишлаётган мураббийларнинг ҳеч йўғи биттасини олиб қолиш керак эди. Айниқса, Дилшод Нуралиевга жамоани топширишса яхши бўларди. У футболчиларнинг имкониятларини, уларнинг паст-баландликларини бошқалардан кўра яхши биларди. Мураббийлар алмашганидан кейин улар таркибни янгилаб юбориб тўғри иш қилишмади. Поезд кетиб бўлди, энди кейинги Олимпиадага тайёрланиш керак. Биз учун орқага йўл йўқ. Миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқишини уддалаши шарт, - дейди Сайфиддин Эрматов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.  

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика