UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  11 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  2 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  8 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1

Санжар Қувватов — Чемпионлик, қайси учрашувни эслашни истамаслиги ва "Пахтакор" даражасига яқинлашган икки клуб ҳақида Янгиликлар

Санжар Қувватов — Чемпионлик, қайси учрашувни эслашни истамаслиги ва "Пахтакор" даражасига яқинлашган икки клуб ҳақида

Жорий йилги футбол мусобақаларида "Пахтакор" дарвозасини Санжар Қувватов қўриқламоқда.

Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган "шерлар"нинг натижаларида албатта Қувватовнинг ҳам ҳиссаси бор. Айниқса биринчи даврада "Навбаҳор", "Турон", "Бухоро" билан учрашувларда қайтарган пенальтилари жамоасига 9 очкони тақдим қилди. Чемпионлик учун кураш ва бошқа мавзуларда Санжан Қувватовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. 


- "Пахтакор" мавсумни бир текис ўтказа олмаётган бўлсада, турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Бу чемпионлик характери сабабми ёки бошқа жамоалар етарлича кучаймаганиданми?

- Албатта бу йил мавсум давомида очко йўқотишлар, айрим паллаларда "қоқилишлар" кўп бўлганини инкор қилмайман. Лекин шунга қарамай жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб пешқадамлик қилмоқда. Бу мураббий ва футболчиларнинг меҳнати туфайли юзага келяпти. Қолаверса, омад ҳам биз томонда бўлаётганини айтиш жоиз. Мавсум якунида меҳнатларимизни самарасини кўриш насиб қилсин, деб қоламан. 

- "Навбаҳор" билан кечган 2та учрашувда ҳам жамоа ғалаба билан майдонни тарк этди. Айнан шу баҳс чемпионлик масаласига аниқлик киритдими?

- Чемпионат ҳали тугамади. Қизиқарли ва марказий ўйинлар ҳали олдинда. Қолаверса, чемпионлик учун кураш давом этяпти. "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба албатта биз учун чемпионлик йўлида имкониятларимизни оширади. 

- Сўнгги йилларда қайси жамоа "Пахтакор" даражасига яқинлаша олди?

- "Насаф" ва "Навбаҳор"ни айтган бўлардим. 

- Иккинчи даврада жамоага келиб қўшилган Павел Павлюченко Элдор Суюуновга нисбатан қанчалик рақобат қила оляпти?

- Элдор Суюнов ва Павел Павлюченко миллий терма жамоадаги дарвозабонлар ҳисобланади. Табиийки, рақобат ҳам шунга яраша, деб ўйлайман. Бу нарса футболчини ўсишига хизмат қилади. Рақобат бўлгани доим ёқимли.

- Қолган гуруҳларга нисбатан "Пахтакор"га енгилроқ рақиблар рўбарў келди. ОЧЛда гуруҳдан чиқиш пайти келди...

- Албатта ОЧЛда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизга қайси рақиб тушишининг фарқи йўқ. Ким билан, қаерда, қачон фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Бироз ортга қайтсак. Тошкентга 2014 йил келишга яқин келгансиз. Ўшанда Абрамов бошчилигидаги "Локомотив" таклиф билан чиққан эди. Нима учун трансфер амалга ошмаган? "Машъал"да узоқ вақт қолиб кетиш фаолиятизга қандай таъсир қилди?

- Бундай таклиф бўлганини эслолмайман. "Машъал"да 10 йил тўп тепдим. Яхши кунлар ҳам бўлди, ёмон кунлар ҳам. Ўшанда сўнгги йилларда ўзимда пасайишни сездим ва жамоадан кетишга қарор қилдим. "Насаф"дан тушган таклифга эса иккиланмасдан рози бўлдим.

- Фаолиятингиздаги қайси учрашувни ёдга олишни истамайсиз?

- "Жар" стадионидаги БАА билан кечган учрашувни нафақат мен балки кўпчилик эслашни истамаса керак. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика