UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  4 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  1 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  25 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Самвел Бабаян: "Терма жамоага фақат унга лойиқ футболчилар чақирилади" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Терма жамоага фақат унга лойиқ футболчилар чақирилади"

Теглар :  Самвел Бабаян
Ўзбекистон - Ироқ ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Самвел Бабаян қатнашди.

"Бугун икки ҳафталик йиғинимизнинг якунида Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушдик. Бугун барча ўйлаган режаларимиз амалга ошгани йўқ. Йигитларда қандайдир босим сезилиб турди. Австриядаги йиғинимиз давомида ҳам бир қанча ўртоқлик ўйинларини ўтказдик. Таклиф этилган йигитлар ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Терма жамоамизнинг асосий кучи албатта легионерларимиз.

Очиқ айтаман, марказий ҳимоячиларимиз борасида муаммолар бор. Бугун Азим Аҳмедовни бу борада синаб кўрдик. Афсуски, Ислом Тўхтахўжаев ҳам биз билан бирга эмас.

Темурхўжа Абдуҳолиқов? У баъзи принципларга кўра ҳозирча терма жамоага мос келмайди.

Машарипов ўзини яхши кўрсатмоқда. Шу сабабли, у терма жамоага таклиф этилди. Жалолиддин - терма жамоа учун номзод футболчилардан бири.

Таркибни мураббийлар штаби аниқлайди. Агар ушбу таркибда 7 нафар "Пахтакор"чи бўлса улур ушбу савияга мос келади. Улар мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони эканлигини унутмайлик.


Жасур Ҳасанов терма жамоамиз учун ёрдам берадиган футболчи. У ҳақиқий ватанпарвар, терма жамоага мос келадиган футболчи.

Йигитлар етарли даражада ўйнай олишди. Азим Аҳмедов, Камолиддин Тожиевлар бугун кичик жароҳат билан майдонга тушишганди. Азим айнан шунинг учун эрта майдонни тарк этди.

Биз Аъзамовни ҳам, Ашурматовни ҳам текшириб кўрганмиз. Терма жамоага фақат унга мос бўлган футболчилар чақирилади", - дея ўз фикрларини якунлади Самвел Бабаян.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Рейтинг: -130   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика