UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Самвел Бабаян: "Нима ҳам дердим, боримиз шу экан" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Нима ҳам дердим, боримиз шу экан"

Теглар :  Самвел Бабаян
Ўзбекистон ОТЖ - Ироқ ОТЖ (2:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.


- Бугун биз Рио олимпиядаси йўлланмаси учун курашаётган жамоага ютқаздик. Нима ҳам дердим, демак бугунги кунда бизнинг имкониятларимиз, боримиз шу экан. Афсуски ҳеч нарса кўрсата олмадик. Якка-курашларни ютқаздик. Ҳимоя чизиғидаги муаммоларимиз бизга панд берди. Бугунги ўйинда ҳимоядаги хатоларимиз бизга қимматга тушди. Жамоамиздаги ҳимоя чизиғи айни пайтда энг оғриқли нуқтамиз деб биламан. Биз асосан тўпни кўпроқ бир-биримизга узатиб ўйнадик. Лекин бу каби ўйинда ҳимоя чизиғидаги ҳозирги мавжуд футболчиларимиз юқори савияда ўйнашга қодир эмаслар. Уларнинг маҳорати бунга йўл қўймайди. Охирги голда ҳимоячимиз ҳакам хуштагигача ўйнаши керак эди. Қанот ҳаками байроқчасини кўтаргани учун футболчи тўхтаб қолди. Бу ҳам футболчининг савиясидан далолат. Топ даражадаги футболчи ҳеч қачон бу хатони қилмайди. Жамшид Искандеров билан ҳам ўйинни йўлга қўя олмадик ва шу боисдан уни алмаштирдик. Лекин шуни таъкидлаш керакки, биз иккита ўйинда ҳам жуда кучли рақибларга қарши майдонга тушдик. Афсуски бу ўйинларда ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмадик. 

Рейтинг: -74   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика