UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  2 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  14 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Самвел Бабаян: "Кейинги босқичга чиқсак сариқ карточкалар куйиб кетади" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Кейинги босқичга чиқсак сариқ карточкалар куйиб кетади"

Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян иштирок этди.

"Бу босқичнинг охирги ўйинида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди Самвел Бабаян.

"Мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Баҳрайнни мағлуб этиб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз", - дейди Марат Бикмаев.

- Анчадан буён терма жамоада ишлаяпсиз. Ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Менимча ҳеч бир мураббий ўз жамоаси ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмаса керак. Аммо футболчилар ўзларини кўрсатишга уринишади.

- Рақиб қанчалик ўрганилди?

- Етарли даражада ўргандик. Охирги ўйинларини кўриб чиқдик. Бундан ташқари Баҳрайндаги ўйинни ҳам кўриб ўргандик. Уларда кучли мураббий бор. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ғалаба учун майдонга тушамиз.


- Баҳрайнга қарши ўйиндан олдин йўқотишлар йўқми?

- Эртага Ислом Тўхтахўжаев майдонга тушмаса керак. Ўтган баҳсда у жароҳат олганди. Афсуски унинг тушиш эҳтимоли жуда кам.

- Бошланғич таркибда ўзгаришлар бўладими? Ўтган ўйинда бўлгани каби стадион тўлиши кутилмоқда. Эртага чиройли ҳужумкор ўйин кўрамизми ёки 1:0 етарли ҳисобми?

- Тўхтахўжаев ҳақида айтиб ўтдим. Ҳеч бир жамоа доим ҳужумкор ўйин кўрсата олмайди. Эртага ғалаба қозона олсак бундан хурсанд бўламан.

- Беш нафар футболчида сариқ карточка бор. Бу сизни ўйлантирмаяптими?

- Сизни хурсанд қила оламан. ОФК вакили билан ҳозиргина гаплашдим, кейинги босқичда сариқ карточкалар куйиб кетади. Шундай экан эртага огоҳлантириш олмасак барчаси яхши бўлади.

- Шанба кунги машғулотлар анчагина қувноқ кайфиятда ўтганини кўрдик. Шоколадлар ҳам бўлганди...

- Жамоани руҳиятини кўтариш учун шундай қилдик. Энг техникаси кучли футболчини аниқладик. Унда Одил Аҳмедов ғолиб бўлди ва кубок топширилди. Қолган футболчиларга эса шоколадлар тарқатилди.

- Баҳрайнда сўнгги йилларда пасайиш кузатилмоқда. Футболчиларда олдинги мағлубиятлар учун алам олиш истаги борми?

- Баҳрайн кучсизланди дея олмайман. Улар ҳамон кучли таркибга эгалар. Эртага мухлислар олдида ғалаба қозонишга уринамиз.

- Гейнрихни вақтлироқ туширишни имкони йўқми?

- Саша терма жамоамизнинг муҳим бир бўлаги. Қозоғистонда мавсум энди бошланди. Шу боис ҳозирча уни камроқ вақтга тушираяпмиз. Лекин агар вазият тақозо этса Гейнрих исталган вақтда майдонга тушишга тайёр.

- "Бунёдкор" стадионида терма жамоамиз доим кам гол уриши ҳақида мухлислар айтишмоқда. Бу иримларга ишонасизми?

- Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор"да ҳам, "Бунёдкор"да ҳам, "Жар"да ҳам мағлуб бўлган. Стадионнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу боис яхши ўйнасак ғалаба қозонамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика