Самвел Бабаян: "Ҳали Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият бор"
15 ноя 2016 18:57
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "Ҳали Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият бор"
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел Бабаян қатнашди.
"Учрашувни яхши бошлагандик, афсуски ғалабани сақлаб қола олмадик. Ўз шогирдларимга ўйин учун раҳмат айтаман.
Бугун Жанубий Корея кучли терма жамоа эканлигини кўрсатди. Бироқ бизда ҳали Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият бор. Навбатдаги ўйин ҳақида ўйлай бошлаймиз.
Иккинчи бўлимда майдонга тушган Ким Шин Вук ҳақида жуда яхши билардим. У бўйдор бўлгани учун ҳимоячимиз ҳавода унга имкон бермаслиги керак эди. Корея Қатарга қарши ўйинда деярли шундай вазиятдан сўнг гол уриб кетганди", - дейди Бабаян focus.kr нашрига.
Фикрлар