UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Ғолиб иккинчи ўринга чиқиб олади. "Барселона" ЕЧЛ финалчисига қарши куч синашади  1 18:51Расман: "Сурхон" дарвозабони билан шартномани 2 йилга узайтирди  2 18:30Эшитдик-да! "Металлург" раҳбариятида истеъфо рўй берди  3 17:41Бердиев, Мозговой, Ҳожимирзаев ва бошқалар. Суперлигада энг яхшиларни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  3 17:26Суперлиганинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими  2 17:08Эрон чемпионати. Остон Ўрунов асосий таркибда  0 16:48МЮ 17 ёшли ҳимоячи билан музокараларни бошлади  2 16:09Беллингем: "Менда яна голни ҳис қилиш туйғуси пайдо бўлди"  5 15:273 йилдан бери ишсиз юрган Сульшер собиқ жамоасини бошқаришни хоҳламади  3 14:46Моуринью Гвардиола билан батлга нуқта қўйдими?!  7 14:14Қатар Ўзбекистонни мағлуб этган мураббийини истеъфога чиқарди, янги сарбон ҳам испаниялик  5 13:44"Пахтакор", "Металлург", "Машъал" ва "Шўртан" жамоаларининг стадионлари 2025 йил Суперлига ўйинларини ўтказишга тайёр эмас  18 13:18Абдуқодир Ҳусанов Гринвуд ва Ҳакими билан бир жамоада  11 12:59ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати қайси саналарда бўлиб ўтишини эълон қилди  3 12:18ОКМК - Суперлига-2024нинг фейр-плей соврини соҳиби!  0

Рўзиқул Бердиев: "Биз гуруҳда қолиб кетадиган бўлсак ҳам бундан уялмаймиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биз гуруҳда қолиб кетадиган бўлсак ҳам бундан уялмаймиз"

"Насаф" - "Ал Жайиш" (0:0) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.


"Натижа биз учун қониқарли бўлмади. Қайсидир маънода биз ўз ўйинимизни кўрсата олдик. Аммо кутилган натижани қўлга кирита олмадик. Биз асосан позицион ҳужумларга урғу бергандик. Аммо тезкор гол киритиб, "Ал Жайиш"нинг режаларини бузиб қўя олмадик. Ҳужум чизиғимиздаги муаммолар панд берди. Ушбу беллашувда эътирозим ҳужумда ўйнаган футболчиларга. Бошланғич таркибда Бобир Абдихолиқовни киритмадим деб танловда адашдим деб ўйламайман. Ўйин давомида оддий вазиятларда тўпни йўқотишлар бўлди. Бу ҳаяжон билан боғлиқ. Ушбу баҳсда хаттоки тўп билан энг яхши муомалада бўладиган Баҳром Абдурахимов ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйди. Балки унга "Обод"га қарши ўйинда олган кичик жароҳати тўсқинлик қилгандир. Баҳром Абдурахимов жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бири. Бугун у энг ёмон ўйинини ўтказди. Ҳали гуруҳ босқичида иккинчи ўрин учун кураш давом этади. Агарда жамоамиз гуруҳда қолиб кетадиган бўлса ҳам бундан уялмаймиз. Биз шарманда бўладиган ўйин кўрсатмадик. Ҳужумчи масаласи неча йиллардан буён кўтарилиб келинадиган мавзу ва бу оғриқли нуқтамиз саналади. Бизда юқори малакали ҳужумчини сотиб олиш учун молиявий имкониятларимиз йўқ. Бу нарса анчадан бери панд бериб келмоқда. Келгусида айнан шу масалани раҳбарият олдида кўтараман. Агарда гуруҳдқ қолиб кетадиган бўлсак, унда нафақат юқори даражадаги футболчиларнинг йўқлиги, балки ҳали биз ҳам ўша даражага чиқа олмаганимиз ҳам сабаб бўлади. Демак кўпроқ ишлашимиз ва меҳнат қилишмиз лозим. ОЧЛда иштирок этиб шуни тушундикки, таркибда юқори даражадаги топ футболчи зарур экан. ", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика